Арманистонлик машҳур актёр ва режиссёр Армен Жигарханян 14 ноябрь куни 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасбларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Артистнинг дўсти Артур Согомонян «Интерфакс»га ушбу маълумотни тасдиқлаган: «Афсуски, Армен Борисович вафот этди. Унинг юраги соат тонгги 6:00 да уришдан тўхтатди». Унинг сўзларига кўра, Жигарханяннинг дафн маросими 17 ноябрь куни бўлиб ўтади.

2018 йилнинг апрелида Армен Жигарханян инфаркт билан касалхонага ётқизилган эди. Шу йилнинг бошида эса актёр инсультни бошдан кечирганди. Ўшанда актёрнинг собиқ рафиқаси Виталина Романовская Жигарханян карантиндаги нофаол ҳаёт тарзи сабаб аҳволи оғирлашганини айтганди. Актёр 2018 йилдан буён 5 марта касалхонага тушган.

Армен Жигарханян 1935 йил 3 октябрда Ереванда туғилган. Актёрлик фаолиятини 1960 йилда бошлаган бўлиб, умри давомида Россияда яшаган Жигарханян «Салом, мен сизнинг холангизман», «Али Бобо ва қирқ қароқчи», «Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди», «Теҳрон-43» каби 200 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. Актёр «СССР халқ артисти» мукофотига муносиб топилган.