• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пул қалбакилаштирилишига қарши курашдан президентларни қўриқлашгача. АҚШ Махфий хизмати ҳақида

    Бундан 155 йил муқаддам АҚШда дастлабки мақсади пулни қалбакилаштиришга қарши кураш олиб борадиган, кейинчалик АҚШ президентлари хавфсизлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилган ташкилот пайдо бўлди. «Дарё» АҚШ Махфий ташкилотининг ўзига хос тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Ташкилот қандай пайдо бўлган эди?

    1865 йилнинг 14 апрель санасида Вашингтон шаҳридаги Форд театрида АҚШнинг 16-президенти Аврам Линколнга нисбатан суиқасд уюштирилди. Тақдирнинг ҳазилими, айнан шу кунда президент Линколн Конгрессга мамлакат хавфсизлигини таъминлайдиган махфий хизмат ташкил қилиш борасида таклиф киритган эди.

    Фото: Google Photos

    АҚШнинг қудратли давлатга айланиш жараёнида махфий хизмат АҚШ федерал давлат органи сифатида давлат раҳбарларининг, мамлакатга ташриф буюрган юқори мартабали сиёсат арбобларининг шахсий хавфсизлиги масаласидан тортиб миллий валюта, қимматли қоғозлар, банк маълумотлари қалбакилаштирилишининг ва бошқа жиддий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга масъул ташкилот сифатида юзага келди. Дастлаб АҚШ молия вазирлиги таркибида тузилган ташкилотнинг асосий вазифаси АҚШда ўта авжига чиққан миллий валютанинг қалбакилаштирилишига қарши кураш эди.

    1865 йилнинг 5 июль санасида мамлакат молия вазири Хью Маккаллох Махфий хизмат раҳбарлигига АҚШ ва Мексика уруши ветерани Уильям Вудни қасамёдга келтириб, уни раҳбар қилиб тайинлади. Вуд бунга қадар Вашингтондаги қамоқхона коменданти ва молиявий жиноятларни тергов қилиш борасида анча кўзга кўринган ҳуқуқ посбони эди. Унинг АҚШ хавфсизлик хизмати ташкилотига раҳбар этиб тайинланишини тасдиқлаш президент Аврам Линколннинг актёр Жон Уилкс Бут томонидан суиқасд уюштирилишидан бир неча соат олдин ҳам муҳокама қилинди. Натижада махфий хизмат ташкилотининг барча расмий ташкилланиш ишлари вазифаси Линколннинг вафотидан кейин ҳокимият тепасига 17-президент Эндрю Жонссоннинг келиши билан якунланди.

    Янги президент ва янги ташкилот

    Эндрю Жексон даставвал ташкилотга молиявий фирибгарликларга қарши курашиш ваколатини берди. 1860 йилларнинг бошларида АҚШда айниқса ниҳоясига етган жанубликлар ва шимолликлар ўртасидаги урушдан кейинги даврда миллий валютанинг қалбакилаштирилиши билан боғлиқ жиноятчилик кўламининг кенгайиб кетиши оғриқли масалалардан бири сифатида қоларди. Федерал ҳукумат эса валютанинг қалбакилаштирилиши билан боғлиқ жиноятнинг кескин даражада кўпайиб кетишини назорат қилиш борасида бир қатор муаммоларга дуч келарди. 1863 йилда АҚШ молия вазирлиги миллий валютани зарб қилишнинг миллий стандартларини ишлаб чиқишга муваффақ бўлди.

    Никсонни ўраб олган махфий хизмат ходимлари.

    Никсонни ўраб олган махфий хизмат ходимлари.
    Фото: Google Photos

    Эндрю Жексоннинг президентлиги даврида Махфий хизмат асосан молиявий жиноятлар билан ишларни ўрганадиган ўзига хос молия полицияси вазифасини бажаришга киришди. Лекин бу ташкилот ҳали ҳозирги даврдаги ваколатлари анча кенг ташкилот эмасди.

    Ташкилотда бор-йўғи 10-15 нафар ходим ишлар, уларнинг аксарияти собиқ ҳарбийлар бўлиб, уларни «оперлар» деб аташарди. Дастлабки даврларда бу орган ходимларининг ҳеч қандай белгиси ёки ҳужжати ҳам мавжуд эмасди. Улар тўғридан-тўғри молия вазирлиги кўрсатмалари асосида фаолият олиб борарди. 1873 йилга келиб улар ўз беш қиррали юлдузчасига эга бўлди; юлдузчада United States Secret Service – «Қўшма Штатларнинг махфий хизмати» ёзуви бор эди.

    1866–1869 йиллар оралиғида мазкур ташкилот 200 дан ортиқ қалбаки пул зарб қилувчиларни тергов маҳкама жараёнига тортишга муваффақ бўлди. Ташкилот ўзига билдирилган ишончи оқлаганди. Шу сабабли 1867 йилда Эндрю Жексон ташкилотнинг фаолиятини кенгайтиришга розилик берди. Натижада ташкилот эндиликда нафақат пулни қалбакилаштирувчилар, балки контрабандачилар, мулкларни ноқонуний ўзлаштирувчилар, почта бандеролларини талон-торож қилувчилар ва ҳаттоки Ку-Клукс-Клан ирқчилик ташкилотининг аъзолари ортидан ҳам кузатув ишларини олиб бориш билан шуғуллана бошлади.

    Ваколатнинг кенгайиши

    1890 йилнинг ўрталарига қадар Махфий хизмат АҚШ президентларининг шахсий хавфсизлик масаласи билан шуғулланмас эди. Бу вазият ҳаттоки 1891 йилда президент Жеймс Гарфилдга нисбатан суиқасд уюштирилганидан кейин ҳам ўзгармасдан қолди.

    Аммо 1894 йилнинг баҳорига келиб Махфий хизмат раҳбари Уильям Хейзен ўзининг икки ишончли ходимини ўз ташаббусига кўра Оқ Уйни ҳимоя қилишга юборди. Хейзенда бундай ваколат бўлмаса-да, унинг қўлига президент Гровер Кливлендга қарши суиқасд тайёрланаётгани ҳақида маълумот келиб тушган ва у ташаббусни ўз қўлига олганди.

    Президент Уильям Маккинли даврида Махфий хизматнинг ходимлари сони янада ортди.

    1898 йилнинг 21 апрель санасида АҚШ ва Испания ўртасида уруш келиб чиқди. Айни шу даврда Конгресс президент Маккинлининг хавфсизлигини таъминлаш борасида Махфий хизматга махсус топшириқ берди. Шу билан биргаликда ташкилотга мамлакатдаги испан айғоқчиларини фош қилиш ва ҳарбий маълумотларни қўлга киритиш вазифаси юкланди. АҚШ-Испания уруши сулҳ билан якунлангач, ташкилот ҳар куни Маккинли номига юборилаётган анархистларнинг қасд олиш истаги битилган хатлари сабаб президент хавфсизлигини таъминлашда давом этди.

    1901 йилнинг 6 сентябрь санасида анархистлар ўз мақсадига етди: Уильям Маккинли Буффалода Панамерика кўргазмасини томоша қилиш учун борган вақтда анархистлар унга икки бора ўқ узиб, оғир жароҳатлади.

    Бу воқеадан сўнг АҚШ Конгресси президентлар хавфсизлиги жиддий масала эканини алоҳида таъкидлаган ҳолда, бу масалага эътибор беришга киришди. АҚШнинг янги раҳбари Махфий хизматдан ўзига икки нафар тан соқчи тайинлашни сўради. Конгрессга президент хавфсизлигини таъминлашга махсус ҳарбий гвардия тузиш таклиф қилинди, бироқ Конгресс бу европалик монархларнинг хавфсизлигига масъул бўлган лейб гвардиядан ҳеч ҳам фарқ қилмаслигини айтди.

    Конгрессда президент хавфсизлигини таъминлаш борасида узоқ баҳс-мунозара авж олди. Фақат 1907 йилга келиб Конгресс федерал хизматларнинг молиявий таъминоти борасида қонун қабул қилди; у АҚШ президентлари хавфсизлигини таъминловчи ходимларнинг молиявий мақомини ҳам белгилаб берди. Шундай бўлса-да, президентлар хавфсизлиги борасида махфий хизмат фақат президент Оқ Уйда бўлган даврдагина ўз вазифасини амалга оширар, президентлар сафарга чиққан вазиятда эса уларнинг хавфсизлиги масаласи билан полиция бўлинмалари шуғулланар эди.

    1908 йилдан бошлаб Махфий хизмат янги сайланган, аммо ҳали президентлик қасамёдини қабул қилмаган президентларнинг хавфсизлигига масъул қилиб тайинлана бошлади. Айнан шу йил президент Теодор Рузвельт Махфий хизматдан саккиз нафар тажрибали ходим Адлия вазирлиги таркибига киритилишини таъминлади ва натижада бўлғуси Федерал қидирув бюросининг пойдеворига асос солинди.

    Теодор Рузвельт уйини қўриқлаётган Махфий хизмат ходимлари.

    Теодор Рузвельт уйини қўриқлаётган Махфий хизмат ходимлари.
    Фото: Google Photos

    Бундай ислоҳотлар натижасида Махфий хизмат ташкилотининг қатъий вазифалари ҳам аниқлаша бошлади. Қалбаки пулга қарши кураш, юқори лавозимдаги шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга ташкилотнинг ваколатлари ҳам кенгая бошлади. 1917 йилга келиб Махфий хизматга президент оиласини, 1951 йилдан вице-президентни, 1961 йилдан истеъфодаги президентлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш ваколатлари қўшилди.

    1968 йилда Лос-Анжелесда президентликка номзодини қўйган Роберт Кеннеди отиб ташланди. Бу воқеадан сўнг Конгресс Махфий хизмат ташкилотига президентликка номзодларнинг ҳам шахсий чафвсизлигини таъминлаш ваколатини берди.

    1984 йилга келиб хавфсизлик ташкилотига кредит карталарининг қалбакилаштирилишига қарши, 2001 йилдан эса кибержиноятчиликка қарши ишларни тергов қилиш вазифаси юкланди. 2003 йилга келиб ташкилот молия вазирлиги таркибидан чиқарилиб, ички ишлар вазирлигига бўйсундирилди.

    Ташкилотнинг халқаро тармоқлари

    Айни пайтда Махфий хизматда 5 мингдан зиёд ходим меҳнат қилади. Улардан 2,1 минги махфий агентлар ҳисобланади. Ташкилотнинг Вашингтон ва бутун АҚШ бўйлаб 125 та маҳаллий органи мавжуд. Бундан ташқари, Махфий хизматнинг Париж, Лион, Лондон, Бонн, Рим, Милан, Монреаль, Никозия, Богота, Манила, Бангкок каби шаҳарларда бўлимлари фаолият юритиб келмоқда.

    Президентнинг ҳаётини ҳимоя қиладиган тан соқчилар алоҳида махсус гуруҳ сифатида қайд этилади. Махфий хизмат ходимлари президентнинг ҳаётини қандай ҳимоя қилиш усулларини сир сақлайди ва 24 соат мобайнида президент атрофида бўлади; президентни ҳимоя қилувчи гуруҳ беш кишидан иборат. Президент Оқ Уйдан ташқарига чиққан пайтда хавфсизлик ташкилоти ходимлари кўпайтирилади; уларнинг вазифаси президентга уюштирилган ҳужумнинг олдини олиш, ҳужум қилганларга ўт очиш ва президентни хавфсиз жойга кўчириш ҳисобланади.

    Президент тан соқчилари Швейцариянинг Zig Zauer P229 тўппончалари, «Ремингтон 870» моделли қурол ва исроилликлар ишлаб чиқарган «УЗИ», немисларнинг «Хеклер Кох» фирмасига тегишли МП-5 тўппонча автоматлари билан қуролланади. АҚШ махфий хизмати ташкилотида ишлаш учун АҚШнинг фуқароси бўлиши, ёши эса 21-37 ёшда бўлиши каби тартиб белгиланган.

    Ҳозирда АҚШ махфий хизмати ташкилотига Жеймс Мюррей раҳбарлик қилиб келмоқда.

    Махфий хизмат ташкилоти агентлари ҳақида фильмлар

    • «Тан соқчи» – актёр Кевин Костнер ва хонанда Уитни Хюстон ажойиб рол ижро этган фильм. У тан соқчи Фрэнк Фармер (Кевин Костнер) Рейганга уюштирилган суиқасддан сўнг ишдан кетгани ва Рейчел Мерронга (Уитни Хюстон) тан соқчи сифатида тайинланиши билан бошланадиган ажойиб воқеаларни намойиш этади;
    • «Оқ уй ишғоли» – режиссёр Роланд Эмерихнинг бу киносида бош ролларни Ченнинг Татум ва Жейми Фокс ҳамда Жеймс Вудслар ижро этган. Фильм воқеалари Капитолий биносининг портлаши воқеалари билан бошланиб, томошабинларни шиддатли воқеалар гирдобига тушириб қўяди;
    • «Олимпнинг қулаши» – фильм Антуан Фукуанинг ёрқин кино асарларидан ҳисобланади. Кино сюжети марказида президент қароргоҳи террорчилар томонидан ишғол қилиниши ва махфий ташкилот аъзоларининг президентни қутқариши асосига қурилган.
    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    13.11.2020, 10:10   Изоҳ (0)   99033
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ: Гриппга қарши вакцина коронавирусдан ҳимоя қилмайди

    13.11.2020, 09:08

    Ботсванада оғирлиги салкам минг қирот келадиган олмос топилди

    13.11.2020, 08:20

    Озарбайжон элчиси Тоғли Қорабоғдаги арман ёдгорликлари сақлаб қолинишига ваъда берди

    13.11.2020, 06:35

    Венгрия Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи бўлиб коронавирусга қарши Россия вакцинасини синовдан ўтказишга қарор қилди

    13.11.2020, 06:05

    Одамларни кўчада қолдирган тайфун, хотирланаётган уруш, гавжум бозор. 12 ноябрь суратлари

    12.11.2020, 23:45

    Арманистонда мухолифатнинг 15 нафар раҳбари қўлга олинди. Улар ноқонуний оммавий йиғилишлар ташкил этишда айбланмоқда

    12.11.2020, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати бир йилда 14,1 млрд долларга кўпайди

    Иқтисодиёт | 10 май, 09:07

    Покистон ҳаво зарбалари орқали Ҳиндистоннинг муҳим объектларини йўқ қилди

    Дунё | 10 май, 08:50

    Тонг сеҳри: Женнифер Лопес, Опра Уинфри ва бошқа машҳурлар нега соат 5 да туради?

    Лайфстайл | 10 май, 08:30

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.