Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Икки кун олдин Япониядаги Ямато шаҳри мери Ютака Умэда машҳур бўлиб уйғонди: унинг исми ижтимоий тармоқларда трендга айланиб кетди, Умэдани сайловлардаги муҳим ғалаба билан табриклаш бошланган. Табриклар Ямато аҳолисидан минг маротаба кўп келган, ғалабадан нафақат Япония, балки бутун дунё хурсанд бўлган. Гап АҚШ президентлиги сайловларидаги ғалаба ҳақида кетмоқда, деб ёзади The Guardian.

Фото: Twitter / Yomiuri

Фото: Twitter / Yomiuri

Маълум бўлишича, 73 ёшли Умэдага «ғалаба»ни унга исм қўйган ота-онаси таъминлаган. Гап шундаки, Ямато мэрининг фамилияси иккита иэроглифдан иборат: 梅田 — бу олхўри ва дала деб таржима қилинади (The Guardian таржимаси). Уларни «умэ» — «ҳа» ва «бай» — «ден» дея талаффуз қилиш мумкин. Исмни англатувчи иэроглифни — 穣 — нафақат «Ютака», балки «Жо» деб ҳам ўқиш мумкин.

Умэданинг тан олишича, у трендларга киргач, «шошиб қолган», шунингдек, у Жо Байденни хушлашини таъкидлаган. «Сайловларда худди ўзим ютгандек ҳис қиляпман», — дейди мэр. Умэда NHK ахборот корпорациясига берган интервьюсида Американинг янги президенти билан учрашишни ва унга ўзини «Кумамото префектурасидан Байден» деб таништиришни, шу билан бирга, барчани «мева ейишга» чақиришни хоҳлашини маълум қилган.

Бу АҚШдаги президентлик сайловларининг Япониядаги биринчи акси эмас. 2008 йилда Фукуи префектурасидаги Обама шаҳри ҳам машҳурликка эришганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақа миқдори оширилади
Маҳаллий
Учта идорадан уч хил муносабат: Қурилиш вазирлиги ташкилотлари ютиб олган 85 та шубҳали тендер ҳақида
Дунё
Россияда ўзбекистонлик йигитни поезд босиб кетди