Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12280.01
    • RUB 138.69
    • EUR 13415.91
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +11°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Никол Пашинян намойишлардан кейин Арманистонда эканлигини маълум қилди

    10.11.2020, 10:42 14896

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўз ватанида эканлигини ва ўз вазифаларини бажараётганини маълум қилди, деб ёзади «РБК». Унинг бу баёноти Қорабоғда тинчлик шартномаси имзоланганидан кейин юзага келган тартибсизликлар давом этаётган бир пайтда янгради.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Мен, албатта, Арманистондаман ва бош вазирлик вазифамни тўла-тўкис бажаряпман», — деб ёзди у Facebook’да.

    Маҳаллий вақт билан кечаси 2:30 атрофида Ереван кўчаларига юзлаб намойишчилар чиқиб, Арманистон ҳукумати биноси ёнида тўпланди ва қўриқчилар занжирини ёриб ўтиб, ичкарига бостириб кирди, деразаларни синдирди ва ички хоналарни ағдар-тўнтар қилди. Бино қўриқчилари «РБК»га маълум қилишича, бу пайтда бош вазир ичкарида бўлмаган. Намойиш иштирокчилари бош вазирга қарата ҳақоратлар айтиб, шундан сўнг унинг уйига қараб йўл олди. Норозилик акциялари чоғида Арманистон парламенти спикери дўппосланган.

    Эслатиб ўтамиз, Арманистон, Озарбайжон ва Россия етакчилари 9 ноябрь куни кечқурун Қорабоғда жангларни тўхтатиш ҳақида уч томонлама шартнома имзолади. Сулҳ шартлари Келбажар, Агдам, Лачин туманлари ва Газах туманида Арманистон томони эгаллаб турган ҳудудлар Озарбайжон назорати остига берилишини назарда тутади.

    Баҳсли ҳудудга 2 мингга яқин Россия тинчликпарварлари киритилади, улар ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилинишини назорат қилади. Шунингдек, томонлар асирлар, марҳумларнинг жасадларини айирбошлашни бошлайди ва минтақада транспорт қатновини қайта тиклайди.

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев келишув ҳужжати имзоланишини «Арманистоннинг капитуляцияси (таслим бўлиши)» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Боку ўзи учун манфаатли бўлган шартларда тинчликка эришган ва «барча мақсадлари»га етган.

    «Гуллаб-яшнаётган Арманистон» мухолифатчи партияси Ереваннинг Қорабоғ бўйича келишувлардаги иштирокини бекор қилиш учун навбатдан ташқари парламент мажлисини чақириш нияти ҳақида маълум қилди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия билан уруш янги фазага ўтаётганини маълум қилди

    Бугун, 13:49

    АТБ “Tenge Bank” Тhе Banker халқаро молия журнали томонидан Ўзбекистоннинг яхши банки деб топилди

    Бугун, 13:30
    Реклама

    Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давактив агентлигига ўтказилади

    Бугун, 13:39

    FIDE Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ўзбекистонлик шахматчилар рўйхати эълон қилинди

    Бугун, 13:22

    Қирғизистон МХДҚ раҳбари амалдорлардан барча фоҳишахоналарни зудлик билан ёпишни талаб қилди

    Бугун, 12:47

    Наманганда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш натижасида давлатга 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

    Бугун, 12:37

    Занжабил чиндан ҳам фойдалими?

    Бугун, 12:30

    Қорақалпоғистонда 1,2 минг дона қалбаки “Қаратау”ни Самарқандга олиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди

    Бугун, 12:28

    Тошкентда собиқ ҳисобчи тадбиркорнинг 220 млн сўмлик мулкини ўзлаштиргани аниқланди

    Бугун, 12:22

    Андижондаги тергов ҳибсхонасида аёл калтаклангани ҳақидаги хабар омбудсман томонидан ўрганилди

    Бугун, 12:17

    Тавсия этамиз

    Еса бўладиган итлар уюшмаси, ҳордиқ чиқараётган Исроил аскарлари, кўча рассомининг кўргазмаси — 30 ноябрь суратлари

    23:00 / 30.11.2023

    Нархлари ими-жимида оширилган Chevrolet Onix позициялари сотувда пайдо бўлди

    22:00 / 30.11.2023

    “Бу болам туғилганидан бери касалхонада даволанади” — сирдарёлик аёл оққон ўғлини даволатиш учун халқдан ёрдам сўради (фото)

    11:00 / 01.12.2023

    Таъзияга келган собиқ биринчи хонимлар, иш ташлаган ўқитувчилар, муҳтожларга тайёрланган кимчи — 29 ноябрь суратлари

    23:00 / 29.11.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.