Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбайжон қуролли кучлари назоратига ўтди. Meduza’нинг хабар беришича, бу ҳақда мамлакат президенти Илҳом Алиев халққа қарата мурожаатида маълум қилди.

Чегарачилар ва журналистлар Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг мурожаатини томоша қилаётган пайт. Горис, Озарбайжон.

Фото: «ТАСС»

«8 ноябрь санаси мамлакатимиз тарихида абадий қолади. Қуролли кучлар Шушани назорат остига олди», — дея президентнинг сўзларини келтирмоқда «ТАСС».

Шуша — Тоғли Қорабоғнинг муҳим шаҳарларидан бири. У Степанакертдан 11 километр узоқликда жойлашган.

Арманистон Илҳом Алиевнинг баёнотига ҳозирча муносабат билдирмади.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар тинчликка эришиш учун қилинган учта уринишга қарамасдан, 27 сентябрдан буён давом этмоқда.