• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жо Байден — АҚШнинг янги президенти. Трамп эса мағлубиятни тан олмаяпти. Асосий маълумотлар

    Жо Байден АҚШнинг янги президентига айланади, аммо Дональд Трамп ўз мағлубиятини тан олмаяпти, деб ёзади Meduza.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Америка ОАВлари Жо Байденнинг ғалабаси ҳақида эълон қилди. Энг йирик Америка матбуотлари — улар орасида демократларни ҳам, республикачиларни ҳам қўллаб-қувватлайдиганлари бор — Демократлар партиясидан номзод, собиқ вице-президент (Барак Обама давридаги) Жо Байден Пенсильванияда аксарият овозни қўлга киритганини эълон қилди. Бу штатдаги ғалаба Байденга сайловчилар коллегиясининг 20 та овозини беради, бу эса унга президент бўлиб сайланиш учун зарур бўлган 270 та овоз маррасидан ўзиш имконини беради.

    Бюллетенларни ҳисоблаш Пенсильванияда ҳали давом этмоқда, яна тахминан 190 мингта бюллетенни санаш қолган. Аммо Америка матбуотида Байденни ғолиб деб эътироф этиш учун маълумот етарли. Телеканаллар ва ахборот агентликлари прогноз моделларига таянган ҳолда ғолибни эълон қиладиган математиклар ва таҳлилчилар жамоасини ёллайди. Ҳозир уларнинг фикрича, Пенсильванияда Трамп энди Байдендан ўзиб кета олмайди. Бундан аввалги кўплаб сайловлар тажрибалари кўрсатишича, прогнозчилар жамоаси адашмайди.

    Дональд Трамп ўз мағлубиятини тан олмади. Сайловлар якунларини Виржинияда голф ўйнаб (у ерда ҳам Байден ғолиб бўлган, айтганча) кутаётган амалдаги АҚШ президенти рақибининг ғалабасини тан олмади. «Бу сайловлар якунланишига ҳали анча бор», — дейилади Трампнинг ОАВлар Байденнинг ғалабаси ҳақида эълон қилганидан кейин чиқарилган баёнотида. Трамп ваъда беришича, унинг штаби 9 ноябрь, душанба куниёқ суд жараёнларини бошлайди. «Америка халқи овозларнинг ҳаққоний ҳисобланишига эришмагунича мен тинчланмайман», — деди у.

    Жо Байден ғалабасига шубҳа қилмаяпти. У Twitter’да барча америкаликлар, шу жумладан, унга овоз бермаганлар учун ҳам президент бўлишга ваъда берди, унга келтирилган ҳурмат учун миннатдорлик билдирди ва ишончни оқлашга ваъда берди. У ижтимоий тармоқлардаги статусини «сайланган АҚШ президенти» деб ўзгартирди.

    Байден илк қутловларни қабул қилишни бошлади. Сайловлардаги ғалабаси билан Байден ва бўлғуси вице-президент Камала Ҳаррисни ижтимоий тармоқларда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Шотландия ҳукумати раҳбари Никола Стержен, Лондон мэри Садик Хан ва дунёнинг турли бурчакларидан бошқа сиёсатчилар ҳам, масалан, Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагву табриклади.

    Сайловларда ким ғолиб бўлганини аниқлаш учун қарийб уч кеча-кундуз керак бўлди. Овоз бериш 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда жуда кўплаб америкаликлар сайлов участкасига келмасдан, почта орқали овоз беришга қарор қилди. Почта орқали жўнатилган бюллетенларни кўриб чиқишга кўпроқ вақт кетади.

    Байденнинг ғалабаси янада ишончлироқ бўлиши мумкин. Ҳозирча Аризона, Невада, Жоржия, Шимолий Каролина ва Аляска штатларидан якуний натижалар келгани йўқ. Фақат Аляскада ғолибни олдиндан аниқ айтиш мумкин, у ерда катта фарқ билан Трамп етакчилик қилмоқда. Шимолий Каролинада ҳам у устунликка эга. Қолган штатларнинг барчасида Байден кичик устунликка эга бўлиб қолмоқда.

    Жо Байден 77 ёшда, у Американинг энг кекса президентига айланади, шунингдек, АҚШнинг иккинчи католик президенти бўлади (Жон Кеннедидан кейинги). Байден бир умр сиёсат билан шуғулланиб келмоқда: у 30 ёшида сенатор бўлган. Байден — сайловчилар томонидан берилган овозлар сони бўйича президентликка номзодлар орасида рекордчи (иккинчи ўринда эса — Дональд Трамп, шу сайловда у ўз кўрсаткичларини 2016 йилдагига нисбатан яхшилади).

    Камала Ҳаррис АҚШ тарихидаги биринчи аёл вице-президентга айланади, шунингдек, этник ва ирқий озчиликдан чиққан биринчиси ҳам: унинг онасининг келиб чиқиши ҳиндистонлик, отасиники — ямайкалик.

    Собиқ иттифоқ ва Россияга бир неча марта ташриф буюрган Байденни Путинга нисбатан кескин йўналиш тарафдори деб ҳисоблашади. Сайловлардан сал аввалроқ у Россияни «Америка учун асосий хавф» деб атаган эди. 2011 йил бошида, Россия президенти лавозимини Дмитрий Медведев эгаллаб турган вақтда, Байден Россия мухолифатчилари билан учрашиб, Путиннинг ўрнида бўлганида учинчи президентлик муддати учун даъвогарлик қилмаслигини айтганди. Бир неча йилдан кейин у Москвага ўша ташрифи чоғида Путиннинг ўзи билан кўришиб, унинг кўзларида қалбини кўра олмаганини айтганди, бунга жавобан Путин кулиб юбориб: «Биз бир-биримизни тушунамиз», — деганини айтиб берганди.

    Мавзуга доир:

    • Дональд Трамп мағлубиятини тан олишдан бош тортди. Жо Байден эса Twitter’даги мақомини «АҚШнинг сайланган президенти» деб ўзгартирди
    • Жо Байден АҚШнинг сайланган президенти деб эълон қилинди
    • Байден америкаликларга қилган мурожаатида сайловларда ғалаба қозонишига ишонишини айтди
    • Жо Байден биринчи марта Пенсильвания штатида овозлар сони бўйича Трампдан ошиб кетди. Байден президент бўлиши учун фақат шу штатда ғолиб чиқиши етарли
    • Жо Байден Россияни АҚШ учун асосий хавф деб атади

    08.11.2020, 11:14   Изоҳ (0)   52996
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ очарчилик хавфи остида бўлган мамлакатларни маълум қилди

    08.11.2020, 10:16

    ЖССТ яна бешта мамлакат фермаларидаги қоракўзанларда коронавирус аниқланганини маълум қилди

    08.11.2020, 08:14

    Грузиянинг йирик шаҳарларида коронавирус туфайли комендантлик соати жорий этилади

    08.11.2020, 07:49

    Латвияда коронавирус сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    07.11.2020, 23:59

    Дональд Трамп мағлубиятини тан олишдан бош тортди. Жо Байден эса Twitter’даги мақомини «АҚШнинг сайланган президенти» деб ўзгартирди

    07.11.2020, 23:16

    Лукашенко АҚШдаги сайловларни демократия устидан кулиш деб атади

    07.11.2020, 22:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.