Christian Dior модалар уйи AirPods Prо наушниклари учун мўлжалланган ғилофини тақдим этди. Қоплама Oblique кўк жаккарда матосидан ишланган ва унинг четлари қора чарм билан қопланган, деб ёзади «Afisha.uz».

Фото: Dior

Тилла фурнитурадан ишланган фирманинг CD белгиси ғилофнинг олд қисмини тўлдириб туради. Ғилоф дизайнига 30 Montaigne Dior сумкасига қотириб қўйиб, идеал жамланмани ҳосил қиладиган тасма якун ясайди.

Фото: Dior

AirPods Prо учун мўлжалланган Dior 30 Montaigne ғилофини люкс бренднинг бутиклари ва сайти орқали 500 долларга харид қилиш мумкин.

Фото: Dior

Фото: Dior

Аввалроқ Disney компанияси Chaos билан ҳамкорликда iPhone ғилофларини ишлаб чиқаришни бошлагани маълум бўлганди.