«Тоттенҳэм» клуби машғулот базасига голф майдонини ўрнатди. Бу ҳақда «шпорлар» ҳимоячиси Серхио Регилон маълум қилди.
«Мени ҳайрон қолдирган жиҳатлардан бири — «Тоттенҳэм» базасида голф ўйнаш учун ажратилган ҳудуд бор.
Бу нима учун кераклигини сўрадим ва менга бу майдон Бэйл учун қурилганини айтишди. У ер катта эмас, нари борса 30 метр чиқади. Бунга ишониш қийин эди!», — дейди Регилон.
Эслатиб ўтамиз, «Реал»дан ижара асосида «Тоттенҳэм»га ўтган Бэйлнинг голфга бўлган қизиқиши юқори.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)