АҚШда президентлик сайловлари учун овоз бериш жараёнлари якунланди: Аляскадаги сўнгги участка ёпилган. Бу сафар пандемия сабаб 100 миллиондан ортиқ америкалик ўз танловини муддатидан олдин амалга оширган, уларнинг ярмидан кўпи почта орқали овоз берган. Шу сабабли натижалар ҳисоб-китоби чўзилиши мумкин. «РБК» АҚШ аҳолиси сайловлар жараёнини қандай кузатаётгани тасвирланган суратлар билан бўлишди.
Флоридадаги сайлов натижаларининг эълон қилиниш трансляцияси, Майами
Трампнинг тарафдорлари Мичигандаги базмдан туриб сайлов натижаларини кузатмоқда
Пенсильваниядаги анжуманлар марказида почта бюллетенларини қайта ишлаш. Бу овоз бериш жараёнларида муҳим аҳамиятга эга йирик штатлардан бири ҳисобланади. У ерда сайловчилардан сабр қилиш ва сайлов натижалари биринчи кундаёқ эълон қилинишини кутмаслик сўралган
Cairo Messenger газетасининг муҳаррири Ренди Файн Кейродаги (Жоржия) сайлов натижаларини эълон қилмоқда
Трамп тарафдорлари Майамида Versailles ресторани қаршисида
Нью-Йоркда АҚШ президент Дональд Трамп администрациясга қарши ўтказилган норозилик намойишлари
Демократлар партиясидан бўлган номзод, собиқ вице-президент Жо Байденнинг тарафдорлари Уилмингтонда митинг уюштирди
Хьюстон, Техас
Мавзуга доир: Фото: АҚШда президентлик сайлови қандай ўтди?
Изоҳ (0)