• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    3 ноябрь – илк вертолёт ҳавога кўтарилган кун

    3 ноябрь куни муҳандислик илмининг юксак натижаси бўлмиш ажойиб ихтиро – вертолётнинг дастлабки муваффақиятли парвози бажарилганига 113 йил тўлди. «Дарё» сана муносабати билан вертолётнинг яратилиш тарихи ва бугунги кундаги муҳимлиги ҳақида маълумот беради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қанчалик тезкор ва қулай бўлмасин, ҳар қандай самолётларнинг катта бир камчилиги мавжуд: самолёт ҳар доим ва муттасил равишда фақат олдинга учади. Самолёт ҳавога кўтарилиши учун узун учиш-қўниш йўлаги керак бўлади ва унинг ҳаракати муттасил горизонтал йўналишда бажарилади. Шу сабабли самолётлар учун албатта катта майдонларни эгаллайдиган аэродромлар талаб қилинади.

    Қисқа масофаларга учишда ва учиш давомида турли манёврлар бажариб, вазифаларни уддалаш борасида вертолётлар самолётдан кўра афзал машиналар саналади. Айниқса, вертолёт – ҳавода муаллақ тура олиши, текис юзага эга кичикроқ майдондан (масалан, мактаб стадиони ёки биноларнинг томидан) ҳам бемалол учиб-қўна олиши ва энг асосийси, исталган йўналишда: хоҳ олдинга, хоҳ орқага, ўнга-чапга ва пастга ва тепага ҳам бирдек ҳаракатланиши туфайли жуда кўп соҳаларда беназир ҳаво транспорти саналади. Масалан, қидирув-қутқарув ишларида, тоғли ҳудудларда йўловчи ташишда, ҳарбий ҳаракатларда ва бошқаларда вертолёт энг муҳим учиш воситаси бўлади.

    Вертолётга ўхшаш учиш аппаратининг чизмалари Леонардо да Винчи қўлёзмаларида учраса ҳам, вертолётнинг ҳақиқий маънодаги илк муваффақиятли конструкциясини 1907 йилнинг худди шу санасида Францияда профессор Шарль Рише бошчилигида ҳавога кўтаришга эришилгани тарихий ҳақиқатдир.

    Ўшанда профессор раҳбарлигида ака-ука Луи ва Жак Брегелар томонидан ясалган энг содда вертолёт намунаси ердан ярим метрча баландликка кўтарилган ва маълум муддат парвоз қила олган эди. Адолат юзасидан айтиш жоизки, ака-ука Брегеларнинг ўша вертолёти бошқарилмайдиган (яъни учувчисиз) бўлган эди. Одам бошқарувидаги биринчи вертолёт парвози эса орадан 10 кун ўтиб, 13 ноябрь санасида бажарилди. Унда ҳам атиги ярим метр тепага учган «вертолёт»ни Поль Корню исмли велосипед устаси бўлган механик томонидан бошқарилиб, 20 сония мобайнида муаллақ туришга эришилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ушбу энг дастлабки ва бир қарашда жуда жўн кўринадиган илк уринишлар муҳандислар учун вертолётлар парвозининг келажагини очиб берган десак, муболаға бўлмайди. Кейинги ўн йилликда самолётларга рақобатчи ўлароқ, вертолётларни лойиҳалаш ва синаш ишлари ҳам конструкторлар томонидан кенг олиб борилди. Том маънодаги муваффақиятли вертолётлар, яъни транспорт воситаси сифатида одам ва юк таший оладиган винтли машиналар 1910–1920 йилларда пайдо бўла бошлади. Масалан, Киевда Игорь Сикорский томонидан олтита вертолёт ясалди (олим, кейинчалик, АҚШга кўчиб кетди ва машҳур Сикорский авиаконструкторлик идорасига асос солди).

    1914 йилда Англияда Мумфорд исмли муҳандис ҳам инглизларнинг илк вертолётини ҳавога кўтаришга эришди. 1924 йилга келиб эса Францияда вертолётда дастлабки давомли парвоз, яъни учиш ва қўниш нуқталари аввалдан режалаштирилган манёврли парвоз амалга оширилди. Уни Эмишен исмли учувчи бажарди. 1930 йилларга келиб эса собиқ иттифоқ ҳам ўзининг илк муваффақиятли вертолётларини синаб кўрди. Дастлаб, 1930 йилда 120 от кучига эга двигателли икки винтли вертолёт Алексей Черёмухин бошчилигида ясаб, ҳавога учирилган бўлса, 1932 йилда Черёмухиннинг ўзи бошқарувда бўлган вертолёт билан ўша замон учун жаҳон рекорди ўрнатди. Ўшанда Черёмухин 605 метр баландликка кўтарилишга эришган эди.

    Бироқ бу пайтга келиб, барча техника соҳаларида бўлгани каби вертолёцозликда ҳам жаҳонда етакчиликни аллақачон немислар қўлга олган эди. Хусусан, Фокке исмли конструкторнинг ФW-61 номли вертолёти кўп ўтмай Черёмухиннинг 605 метрлик рекордини «чангида қолдириб» кетди. 1937 йилда Фокке дастлаб 2,5 км юқорига кўтарилиб, тезликни 123 км/соатгача етказа олди ва у 109 км масофани учиб ўтди. Бу на СССР, на французлар ва на инглизларнинг тушига ҳам кирмаган рекорд эди. 1939 йилга келиб эса Фокке 3,5 км баландликка чиқа оладиган вертолётларни ясади. 1941 йилда эса Германияда унинг лойиҳасига кўра ясалган вертолётларнинг серияли ишлаб чиқарилиши бошлаб юборилди.

    Бу пайтда океаннинг нариги тарафида аллақачон америкалик бўлиб улгурган Сикорский ҳам Америка учун вертолётлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида изланиш билан банд эди. Бошланиб қолган Иккинчи жаҳон уруши туфайли АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги Сикорскийга парвоз давомида нишонга ўт очиш имконини берадиган ҳарбий вертолётлар буюртма қила бошлади. Сикорскийнинг ВС-316 (ҳарбий номи ХР-4) вертолёти 1942 йилда АҚШ армиясига фойдаланишга қабул қилинди. Шу тариқа, вертолётлар ҳарбий авиация соҳасига ҳам кириб келди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    У 1,5 км тепага уча оларди ва 130 км/соат тезлик билан ҳаракатланиб, ишлаб турган двигатель билан бирор жойга вақтинча қўниб, тезкор юк тушириб ёки ортиб, кейин яна қайтиб учиб кетиши мумкин эди. 1944 йилда ушбу вертолётлар тарихда илк бора Бирма чакалакзорлари бўйлаб уруш ҳаракатларида амалий қўлланди ва у ҳаракатдаги армияни ресурс билан таъминлаш ва яраланганларни тезкор ташиб кетиш учун ниҳоятда қулай транспорт воситаси сифатида ўзини тўлиқ оқлади. Шу тариқа, вертолётнинг ҳарбий санъатдаги аҳамияти барча офицерлар учун яққол очилган эди.

    Вертолёт ҳозирги кунда ҳам жаҳондаги энг муҳим транспорт воситаларидан бири сифатида ўзининг жуда катта техник аҳамиятини сақлаб келмоқда. Авиасозлар вертолётнинг ягона камчилиги сифатида бошқарувнинг мураккаблигини, учувчининг жуда пухта тайёргарлик ва тажрибага эга бўлиши шартлигини қайд этади. Бошқа кўп жиҳатлари билан эса вертолёт энг афзал учиш воситасидир.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    04.11.2020, 09:22   Изоҳ (0)   14761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Raspberry Pi 400 тақдим этилди: клавиатурада жойлашган мини-компьютер

    03.11.2020, 20:48

    Apple’нинг навбатдаги тақдимоти санаси маълум бўлди

    03.11.2020, 09:42

    8 сонияда 15 млн доллар. Huawei Mate 40’нинг Хитойдаги муваффақияти дронлар ёрдамида тарихга муҳрланди (фото)

    02.11.2020, 18:33

    Disney худди инсонникига ўхшаш кўзларга эга роботини намойиш этди (видео)

    02.11.2020, 17:47

    Microsoft компанияси Xbox Series Х услубида яратилган музлаткични тақдим этди (видео)

    02.11.2020, 16:22

    Disney компанияси Chaos билан ҳамкорликда iPhone ғилофларини ишлаб чиқаришни бошлади

    02.11.2020, 13:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситалари тўртинчи партияси етказилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 13:40

    Эрон ядровий объектлари АҚШ ҳужумидан олдин эвакуация қилинган — ОАВ

    Дунё | 22 июн, 13:07

    Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди

    Дунё | 22 июн, 12:54

    Ўзбекистонда ҳафта бошида 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 22 июн, 12:20

    Трамп Эронга ҳужум сабаб импичмент билан юзлашиши мумкин

    Дунё | 22 июн, 11:55

    Франция клуби скаути Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатмоқда

    Спорт | 22 июн, 11:51

    Ишга бориш тақиқланади: Исроилдаги ўзбекистонликлар янги чекловлар ҳақида огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 11:18

    Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

    Ўзбекистон | 22 июн, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.