Киевнинг «Динамо» клуби Чемпионлар Лигаси доирасида «Барселона»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди.
Қайдномадан асосий таркибнинг 13 нафар футболчиси ўрин олмади. Коронавирус сабаб тўққиз футболчи киевликларга ёрдам бера олмайди: Бушан, Бойко, Миколенко, Караваев, Гармаш, Шапаренко, Белуце, Ситаишвили ва Дуелунд.
Ўтган ўйинда қизил карточка олган Сергей Сидорчук дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборса, Никита Бурда, Александр Тимчик ва Владимир Костевич жароҳат сабаб Барселонага йўл олмаган.
«Барселона» ва «Динамо К» ўртасидаги ўйин 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)