• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Аутсайдерга айланган фаворитлар тўқнашуви. «Реал» — «Интер» учрашуви ҳақида

    Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 3-турида B гуруҳи фаворитлари «Реал» ва «Интер» жамоалари Мадридда ўзаро баҳсга киришади.

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Таъкидлаш керак, ҳар икки жамоа Чемпионлар Лигасида мавсумни муваффақиятли бошлай олмади. Ортда қолган икки турдан кейин жамоалар учинчи ва тўртинчи ўринда бормоқда. «Реал» ҳисобида бир очко бор, агар Каземиро ва Карим Бензема «Боруссия М»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жамоани мағлубиятдан қутқариб қолмаганида шу очко ҳам бўлмас эди.

    «Интер» эса икки ўйинда иккита дуранг қайд этди ва улар бир-биридан фарқли равишда қўлга киритилди. Миланликлар «Боруссия М»га қарши ўйинда (2:2) сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолган бўлса, «Шахтёр» билан учрашувда (0:0) рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмади.

    «Реал»

    Мадридликлар бу ўйинда номинал ўнг қанот ҳимоячисиз ўйнайди. Дани Карвахаль ва Альваро Одриосола жароҳатини тиклаш билан банд, шунингдек, универсал ҳимоячи Начо ҳам октябрь охирида сафдан чиққан. Ушбу позицияда ишончли ҳаракат қилиб келаётган Лукас Васкес ҳам аввалги ўйинда мушакларини шикастлаб олди, бироқ ҳужумкор ярим ҳимоячиси «Интер»га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олди. Зинедин Зиданда Ферлан Менди варианти қолмоқда. Франциялик футболчи ўзини ноқулай ҳис қилса-да қарама-қарши қанотда тўп суришга мажбур бўлиши мумкин.

    Зидан мавсумнинг у қадар муваффақиятли бошлай олмаганидан хавотирда эмас. Унинг асосий муаммоларидан бири тўпурар ҳужумчининг йўқлиги. Бу муаммо Криштиану Роналду кетганидан буён испан грандини қийнаб келмоқда. Катта футболга қадам босишда қийналаётган Винисиус ва Родриго, жароҳатга мойил Эден Азар, кучсиз ўйин кўрсатаётган Лука Йович ва етакчиликни ўз қўлига ололмаётган Марко Асенсио мазкур муаммони ёпишга халал бермоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бу ҳолат ўтган мавсум каби янги мавсумда ҳам жамоани таъқиб қилмоқда. Эски гвардия вакиллари Карим Бензема, Серхио Рамос ва марказий ярим ҳимоячилар «қаймоқранглилар»нинг жонига оро киришда давом этмоқда. Бироқ «Реал»нинг сўнгги ўйинлари мухлисларга бироз оптимизм улашди. «Эль-Класико»даги ғалаба, Мюнхенгладбахдаги ирода ва «Уэска»нинг осонликча тор-мор этилиши (ишқибозлар узоқ кутган ҳолат) мураббий томон ёғдирилаётган танқид тошларини бироз камайтирди. Бундан ташқари Азар ниҳоят, асосий таркибда майдонга тушди ва бир йил деганда «Реал» сафида тўп киритишга эришди.

    «Интер»

    Миланликларда ўйин олдидан катта йўқотиш бор. Ромелу Лукаку Мадриддаги ўйинни аниқ ўтказиб юборади. «Интер» матбуот хизматининг маълум қилишича, бельгиялик футболчи Киевдаги учрашувда чап сони мушакларидан жароҳат олган. Жамоа футболчининг «Аталанта»га қарши кечадиган якшанба кунги ўйинга қадар тикланишига умид қилмоқда. Лукаку Антонио Конте жамоасининг ҳужумидаги энг асосий фигура ҳисобланади. Ромелу жорий мавсум фақат икки марта майдонни голсиз тарк этди — «Лацио» ва «Шахтёр»га қарши ўйинларда.

    Ҳужумда яратилган имкониятлардан фойдалана олмаслик — жамоанинг асосий муаммоларидан бири. «Интер» сўнгги ўйинларда натижа борасида ҳам муаммоларга дуч келмоқда: биргина «Женоа» устидан қозонилган (2:0), Милан дербисидаги мағлубият (1:2) ва тўртта дуранг. Уларнинг деярли барчасида («Милан»га қарши ўйиндан ташқари, албатта) Конте жамоаси ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб турди, бир қатор вазиятлар яратди, бироқ уларни голга айлантиришда сермаҳсуллик кўрсата олмади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бу муаммонинг рамзи сифатида Лаутаро Мартинесни кўрсатиш мумкин. 2019/20 йилги мавсум аввалида аргентиналик футболчи рақиблар дарвозаси олдида хавфли ўйини ва майдондаги фойдали ҳаракатлари билан ажралиб турарди. Бироқ 2020 йил кириб келиши билан бу хусусиятлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб қолгандек. Сўнгги бор Лаутаро октябрь ойи бошида «Лацио» дарвозасини ишғол қилганди.

    Ўзаро ўйинлар тарихи

    Мазкур жамоалар шу вақтга қадар ўзаро 18 марта тўқнаш келган. Уларнинг 8 тасида миланликларнинг қўли баланд келган бўлса, етти ўйинда Мадрид шаҳри жамоаси ғалабага эришган. Яна учта ўйин дуранг билан тугаган, тўплар нисбати — 24:21 «Реал» фойдасига.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Еврокубоклардаги сўнгги тўқнашув эса 1998 йилга тўғри келади. Ўша вақтда ҳам бир гуруҳдан жой олган жамоалар ўз уйидаги ўйинларни ғалаба билан якунланганди.

    Принципиал тўқнашувлар

    Мазкур ўйинда Ашраф Ҳакими собиқ жамоасига қарши майдонга тушади. Ёзда марокашлик футболчини сотиб юборган «Реал» айни дамда унинг позициясида катта муаммоларга дуч келмоқда. Бу Ҳакимига янада кўпроқ мотивация бериши тайин.

    Бир неча мавсум «Барселона» сафида тўп тепган Артуро Видаль бу сафар «қора-кўк» либосда Мадрид жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйиндан аввал чилилик футболчи «Реал» устидан қозонилган ғалабани «Интер» ва «Барселона» мухлислари билан бирга нишонлашга умид билдиришини айтиб ўтди.

    Тахминий таркиблар

    «Реал»: Куртуа, Менди, Рамос, Варан, Васкес, Каземиро, Кроос, Вальверде, Асенсио, Азар, Бензема.

    «Интер»: Ҳанданович, Бастони, де Врей, Д'Амброзио, Ҳакими, Янг, Видаль, Барелла, Брозович, Перишич, Лаутаро.

    Зидан қандай таркиб танлаши деярли аниқ, фақат икки позиция бўйича саволлар бор. Ўнг қанот ҳимоясида ишончни оқлай олмаган Менди ҳаракат қиладими ёки Зизу Васкеснинг соғлиғини хавф остига қўйиб бўлса-да чизиқни ишончли қўлга топширадими? Бизнингча, Васкес ўйинни асосий таркибда бошлайди. Чап қанот ҳужумида Азар ва Винисиус вариантлари мавжуд. Бельгиялик футболчининг сўнгги ўйиндаги ишончли ҳаракатларини инобатга оладиган бўлсак, бугун айнан у бошланғич таркибдан ўрин олса керак.

    Ҳужум чизиғида муаммоларга дуч келган Конте Лаутарога шерик сифатида Иван Перишични тушириши катта эҳтимол. Жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтган Алексис Санчес кейинчалик ўйинни кучайтириш мақсадида майдонга туширилиши мумкин.

    Европа Чемпионлар Лигаси

    3-тур баҳси

    3 ноябрь, сешанба

    «Реал Мадрид» — «Интер» 01:00

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    03.11.2020, 19:00   Изоҳ (0)   20819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Сўғдиёна» 22-турнинг сўнгги ўйинида «Металлург»ни мағлуб этолмади

    03.11.2020, 18:04

    «Барселона» футболчи ва ходимлар маошини камайтиради

    03.11.2020, 17:00

    Европа кучли бешлик лигаларининг энг қиммат ёш ўйинчилари рейтинги эълон қилинди

    03.11.2020, 16:04

    Ҳабиб Нурмагомедов UFC’да енгил вазн тоифасининг кейинги чемпиони ким бўлишини айтди

    03.11.2020, 15:06

    Райан Гиггз ҳибсга олинди. У ўз севгилисига ҳужум қилганликда айбланмоқда

    03.11.2020, 14:06

    Зинедин Зидан: «Интер»га қарши ўйин биз учун яна бир финал бўлади

    03.11.2020, 13:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 11 август, 15:25

    “Ғазо урушини тугатишнинг энг яхши йўли — ҲАМАСни мағлуб этиш” — Нетаньяху

    Дунё | 11 август, 15:10

    “ПСЖ” “Челси” футболчиси учун 150 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 11 август, 14:50

    БМТнинг Афғонистондаги ходималарига ўлим билан таҳдид қилинди

    Дунё | 11 август, 14:45

    Организмга D витамини танқислигини билдирувчи белгиларни биласизми?

    Маслаҳатлар | 11 август, 14:21

    Қашқадарёда аёл қариндошлари билан бошқа аёлни “самосуд” қилди

    Ўзбекистон | 11 август, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.