• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    130 минг кишини олиб кетган табиий офат. Лиссабон зилзиласи тарихи

    1755 йил 1 ноябрь католикларнинг муқаддас байрами бўлмиш Авлиёлар кунида Португалия пойтахти Лиссабон шаҳри ўз тарихидаги мисли кўрилмаган фожиага юз тутди. Шу куни вайронкор зилзила бутун шаҳарни ер билан битта қилди. «Дарё» бугунги мақолада ушбу зилзила ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Лиссабондаги зилзила маҳаллий вақт билан соат 9:40 да юз берди. Турли манбаларда зилзила оқибатида 5 мингдан 130 минггача одам ҳалок бўлгани айтилади. Ортидан сунами ва ёнғинларни келтириб чиқарган мазкур зилзила шаҳарни бутунлай вайрон қилиб юборди.

    Зилзиланинг геологик сабаблари ва унинг сейсмик кучи бугунги кун олимлари томонидан ҳам муҳокама қилиб келинмоқда. Аммо бу ҳақидаги сифатли ва аниқ далилларнинг йўқлиги бу борада аниқ бир фикр билдиришга халақит бермоқда. Унинг сейсмик кучи Рихтер шкаласи бўйича 8,5-9 баллни ташкил қилди. Зилзила эпимаркази эса ҳамон муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кенг тарқалган фикрга кўра, у Кобо Сен-Винсентидан 200 км жанубда бўлгани айтилди. Бундай кўламдаги зилзилалар ҳар 1 500-2 000 йилда бир такрорланиши тахмин қилинади.

    Мазкур зилзила нафақат Португалия, балки бутун Европа ва қисман Африкага ҳам таъсир қилди. Замонавий манбалар шу куни жами 10 дақиқа давом этган учта силкиниш бўлганини қайд этди. Бунинг натижасида ерда беш метргача бўлган ёриқлар пайдо бўлди. Зилзиладан бир неча дақиқа ўтгач эса баландлиги 5-10 метрдан ошадиган сунами юзага келди ва Тахо дарёси бўйида жойлашган Лиссабон шаҳри марказининг кўп қисми сув остида қолишига сабаб бўлди. Сунамидан омон қолган ҳудудлар эса мўриларнинг қулаши натижасида юзага келган ёнғинлар ичида қолди ва бу ёнғинлар беш кун давомида шаҳарни кулга айлантирди.

    Лиссабон зилзиладан зарар кўрган ягона Португалия шаҳри эмас эди. Мамлакат жануби, айниқса, Алгаври шаҳри ҳам зилзила натижасида жуда катта зарар кўрган эди. Зилзила кучи Европада Финландиягача сезилди. Атлантика океани қирғоқлари бўйлаб сунамилар юзага келди. Улар Шимолий Африкадан тортиб Мартиник оролларигача етиб борди.

    Зилзила натижасида Испаниянинг Андалузия ва Галисиядаги асосий порт шаҳарлари Кадис, Севилия, Лакаруня катта вайроналар остида қолди. Натижада, Америка билан савдо шимолий Европа портлари орқали амалга ошириладиган бўлди. Бу эса Испаниянинг Атлантикадаги ҳукмронлигига катта зарба берди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Лиссабоннинг 85 фоиз биноси бузилиб кетди. Улар орасида Португалиянинг ўзига хос архитектураси намуналари бўлмиш саройлар, черковлар бор эди. Зилзиладан бузилмаган бинолар эса ёнғинлар оқибатида вайрон бўлди. Жами 18 мингта бино вайрон бўлди. Жумладан, янги қуриб битказилган опера биноси ҳам ёниб кул бўлди. Тахо дарёси бўйида жойлашган ичида 70 минг нусхадаги китобларга эга кутубхонаси, Рубенс, Тициан, Коррежо каби машҳур рассомлар асарлари дохил юздан ортиқ санъат асарлари бўлган қирол саройи ҳам зилзила оқибатида вайрон бўлди. Шунингдек, Васко да Гама каби денгизчиларнинг ҳисоботлари сақланаётган давлат қироллик архиви ҳам йўқ бўлиб кетди.

    Африканинг Атлантика соҳилларида жойлашган Марокаш, Гибралтар бўғози ҳудудлари ҳам зилзиладан зарар кўрди. Жумладан, Марокашнинг Танжер, Работ, Сале, Мазаган (ал-Жадида), Асила, Лараш, Маҳдия, Касабланка, Сафи, ас-Сувайра, Агадир шаҳарлари вайрон бўлди. Работдаги Ҳасан минораси жиддий зарар кўрди ва унинг гумбази бузилди. Танжерда сунами 2 км ичкарига кириб бориб, шаҳар деворлари остида тўхтади. 18 кундан кейин Фес шаҳрида яна бир кучли зилзила қайталанди ва жиддий вайронликлар келтириб чиқарди.

    Зилзила пайтида Португалия қироли пойтахтда эмас эди. Қизларидан бирининг илтимосига биноан шаҳар ташқарисида байрам муносабати билан ўтказилган мессада иштирок этиш учун шаҳардан чиқиб кетган эди. Фожиадан кейин Ажуда шаҳрида чодир тикилиб, қирол оиласи ва маъмурият шу ерда яшай бошлади. Қирол Жозеф I вафотидан кейин унинг қизи Мария I Ажуда шаҳрида чодирлар жойлашган ҳудудда янги ва ҳозирги қироллик саройини қурдирди.

    Фожиадан, шунингдек, бош вазир Маркиз Помбал Себастиао де Мело ҳам тирик қолган эди. Ўзининг прагматик бошқарув услуби билан машҳур бўлган ушбу вазир дарҳол қутқарув ва қайта қуриш ишларини бошлаб юборди. Ёнғин жойларига ўт ўчириш жамоаларини юборди ва яна бир гуруҳ жамоага жасадларни йиғишга буйруқ берди. Унинг «Энди ўлганларни кўминг ва тирикларга таом беринг» гапи машҳур бўлиб, фожиадан кейин қайта тикланишда унинг қандай характер кўрсатганини шундан ҳам билиб олиш мумкин. Бир йилдан кейин Лиссабон барча вайронагарчиликлардан холи бўлди ва қайта қуриш майдонига айланди. Ушбу фалокат Лиссабоннинг қайта қурилишига замин яратди ва бу  сафар кенг майдонлар ва кенг кўчаларга эга Лиссабон шаҳри бунёд этилди.

    Бош вазир раҳнамолигида қурилган бу янги бинолар Европада қурилган илк антисейсмик бинолар бўлиб, айнан мана шу қурилишлар бугун Лиссабоннинг туристик марказларидан бири ҳисобланади. Португалиянинг бошқа шаҳарларида қурилган марказий майдонлар ҳам худди шу кўринишда қайта қурилди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бош вазир нафақат қайта қуришга эътибор қаратди, балки ҳудудлардаги насроний жамоаларига бир нечта саволлардан иборат сўровнома юборди. Ушбу сўровномада қуйидаги саволлар ўрин олган эди:

    • Зилзила қанча вақт давом этди?
    • Нечта қайта силкиниш юзага келди?
    • Қандай турдаги зарар етказилди?
    • Ҳайвонларда ғайриодатий ҳолатлар кузатилдими?
    • Қудуқлар ва кўприкларга нима бўлди?
    Мазкур саволларга юборилган жавоблар бугунги кунда давлат архивида сақланади. Айнан мана шу жавоблар натижасида мутахассислар фалокатнинг илмий жиҳатини ёритишга муваффақ бўлди. Шу сабабли ҳам бош вазир Маркиз Помбал замонавий сейсмология фанининг асосчиси дея эътироф этилади.

    Мазкур зилзила мамлакатдаги сиёсий тарангликка ҳам сабаб бўлиб, давлатнинг XVIII асрдаги мустамлакачилик манфаатларига жиддий зарар берди.

    Хулоса қиладиган бўлсак, барча табиий офатлар инсоннинг улар олдида қанчалик ожиз эканини кўрсатиши билан бир қаторда, унинг қайта оёққа тура олишини ва барчасини қайтадан бошлаш қобилиятига эга эканини кўрсатади. Жумладан, Лиссабонда юз берган зилзила ҳам буни исботлаб берган десак, янглишмаган бўламиз.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    02.11.2020, 17:11   Изоҳ (0)   34139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озиқ-овқат саноати уюшмасига раис тайинланди

    02.11.2020, 16:34

    Туркманистонда хорижликлар учун мамлакатга кириш чеклови 2021 йилга қадар узайтирилди

    02.11.2020, 16:10

    Измирдаги зилзиладан сўнг 65 соат ўтиб, вайроналар остида қолган 3 ёшли қизча қутқариб олинди

    02.11.2020, 15:59

    Сўров: Жо Байден АҚШнинг тўртта асосий штатида етакчилик қилмоқда

    02.11.2020, 15:11

    Молдавиядаги президент сайловининг 2-босқичи белгиланди. 1-босқичда Игорь Додон Майя Сандудан ортда қолди

    02.11.2020, 14:34

    Грузия мухолифати парламент сайловлари натижасидан норози

    02.11.2020, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.