УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар Лигасининг 2-тур якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.
Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада ғолиб чиқди. Англиялик футболчи «Лейпциг»га қарши кечган учрашувда (5:0) захирадан майдонга тушиб, ҳет-трик қайд этганди.
Шунингдек, ушбу ном учун қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди.
- Дуван Сапата («Аталанта») — «Аякс»га қарши баҳсда (2:2) иккита гол;
- Мойзе Кин (ПСЖ) — «Истанбул Башакшеҳир»га қарши учрашувда (2:0) иккита гол;
- Жоау Феликс («Атлетико») — «Зальцбург»га қарши ўйинда (3:2) иккита гол.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)