• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «У энди юқорида, биз эса пастроқдамиз». Ўзбекистон бокс термаси мураббийи Шаҳрам Ғиёсовнинг танқидларига жавоб қайтарди

    Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Шаҳрам Ғиёсовнинг ўзбек бокси ҳақидаги фикрлари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ғиёсов «Зўр ТВ» телеканалидаги чиқиши вақтида Ўзбекистон бокс терма жамоаси Рио Олимпиадасидаги муваффақиятни қайтара оладими деган саволга қуйидагича жавоб қилганди.

    «Бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Лекин бундай авлоднинг яна келиши... Бундай авлод, бунақа натижа такрорланиши қийин. Бўлиши мумкин, бироқ ҳозирда қийин. Бунинг учун аҳиллик бўлиши керак. Ўша йилги аҳиллик, йигитлар ва мураббийларнинг бир-бирига бўлган муҳаббати. Буни ҳозирда ҳеч кимда кўрмаяпман.

    Очиғини айтаман, ўша вақтдаги муҳаббатни на йигитларнинг, на мураббийларнинг кўзида кўрмаяпман. Бизда бирлик бор эди, ҳозирда бирлик йўқолган», — дейди Ғиёсов.

    Ғиёсовнинг бу гапларига терма жамоа сардори Баҳодир Жалолов ва терма катта жамоа мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов «Севимли ТВ»га берган интервьюсида муносабат билдириб ўтган.

    «Мен унинг бу гапларига умуман қўшилмайман, ноўрин гаплар айтилди. Балки, билмай гапириб қўйгандир. Аммо жамоада аҳиллик масаласида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Аксинча, аввалгига қараганда ҳозирги устозларимиз аҳилроқ.

    Токио Олимпиадасида 8 та вазн тоифасида қатнашамиз, агар иккита олтин медал қўлга киритсак ҳам аввалги Олимпиада рекордини такрорлаган бўламиз», — дейди Жалолов.

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos

    Рўзиохунов ҳам Шаҳрамнинг сўзларини кескин рад этди.

    «Шаҳрам Ғиёсов ўзимизнинг шогирд, уни жуда ҳурмат қиламиз, яхши кўрамиз, мухлислик қиламиз. Ички муҳит қандай эканини билиш учун терма жамоа ичида бўлиш керак. Терма жамоамиз вакиллари бир-бири билан жуда аҳил, ўша мураббийлар, ўша-ўша шогирдларимиз ва уларнинг укалари.

    Ҳозир у (Ғиёсов) тепада, балки, тепадан унга шундай кўринаётгандир. Биз эса пастроқамиз. Шу сабаб озгина пастга тушиб, ёнимизда юрса, терма жамоамиздаги ҳолатни кўради. Балки, камчиликларимиз бордир. У ҳам катта йигит бўлиб қолди, ёнимизга келиб хатоларимизни кўрсатиб берса, биз ҳам шунга яраша хулоса чиқарар эдик», — дейди Рўзиохунов.

    Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов Рио Олимпидаси ўйинлари финалига қадар етиб борган ва кумуш медалга сазовор бўлганди. У Токиодаги ўйинларга ҳам бориш ниятида эканини маълум қилди. Кейинчалик ўзи ҳаракат қиладиган вазн тоифасида Бобоусмон Ботуров билан спарринг жангида иштирок этиши ва мазкур жанг ғолиби 2020 йилги Олимпиада йўлланмаси учун курашиши белгиланганди. Якунда Ботуров Олимпия ўйинлари йўлида кетадиган бўлди.

    Шаҳрам профессионал боксда 10 та жнг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган ва жангларнинг 8 тасини нокаут билан тугатган. У сўнгги жангини август ойида ўтказиб, унда Уистон Окампосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

    30.10.2020, 15:25   Изоҳ (0)   54377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФИФА «Андижон» футбол клубига 3 трансфер ойнаси учун тақиқ қўйди

    30.10.2020, 15:00

    Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

    30.10.2020, 14:00

    Уго Льорис Еврокубокларда рекорд қайд этди

    30.10.2020, 13:00

    Ҳамзат Чимаев: Бир кечада Исраэл Адесаня ва Камару Усмон билан жанг қилишга тайёрман

    30.10.2020, 12:01

    «Милан» 90 йил аввалги рекордини такрорлади

    30.10.2020, 11:00

    Бартомеу «Барселона» президентлигидан кетишига нима сабаб бўлганини айтди

    30.10.2020, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Сизнинг рухсатингизсиз ишга жойлаштириб қўйишса нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.