Дунё бўйича ҳар йили ўтказиладиган Siena International Photo Awards танлови ғолиблари маълум қилинди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан 156 мамлакатдан сураткашлар олган 48 000 та ижодий ишлар кўриб чиқилди ва уларнинг энг саралари мукофотга лойиқ кўрилди.
Танловнинг мутлақ ғолиблиги сувости фотографи Грег Лекерга насиб қилди.
Ёнас Классон «Тунги овчи» сурати билан «Ҳайвонларнинг яшаш муҳити» номинацияси бўйича совринга эга бўлди.
«Уйда ёлғиз» асарининг муаллифи Аттила Балог «Архитектура ва шаҳар маконлари» номинациясида ғолибликни нишонлади.
Тен Нгуэн «Саёҳат ва саргузашт» номинациясида ижодий иши билан ютуққа эришди.
Шон Юань «Ҳужжатли фильмлар ва фотожурналистика» йўналишида учинчи ўринни эгаллади.
«Табиат гўзаллиги» номинациясида иккинчи ўрин Чилида вулқон отилиши пайтида даҳшатли бўронни кадрга муҳрлаган Франциско Негронига насиб этди.
Россиялик Сергей Анисимовнинг сурати «Ҳайратланарли юзлар ва персонажлар» номинацияси бўйича рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.
Тобиас Фридрих «Табиат гўзаллиги» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
«Саёҳат ва саргузашт» номинацияси бўйича Амирмахди Нажафлу Шахпар танлов ғолибига айланди.
«Ҳайратланарли юзлар ва персонажлар» номинациясида Силвия Алесси биринчи ўринни эгаллади.
«Спорт ва ҳаракат» номинацияси бўйича Ян Макникол ҳакамлар ҳайъатининг мукофотига сазовор бўлди.
«Ҳужжатли фотосуратлар ва фотожурналистика» номинациясида Муҳаммад Сазид Хоссейн «Ёнғин қурбони» номли сурати учун бош совринни қўлга киритди.
20 ёшгача бўлган фотосуратчилар орасида Рикардо Марчегиани ғолиб чиқди.
Майкл Ковалчик «Кўча фотосуратлари» номинациясида иккинчи ўрин билан тақдирланди.
Фаттаҳ Зинури «Ҳайратланарли юзлар ва персонажлар» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.
Юнхуа Ю «Саёҳатлар ва саргузаштлар» номинациясида суратнинг ёрқин намунаси сифатида тақдирланди.
«Ҳужжатли фотосуратлар ва фотожурналистика» йўналиши бўйича К.Асад фахрий мукофотга сазовор бўлди.
Россиялик Александр Виноградовнинг «Опа-сингиллари» «Ҳайратланарли юзлар ва персонажлар» номинациясида учинчи ўринни эгаллади.
Чунг Фам Хай «Саёҳат ва саргузаштлар» йўналиши ғолибига айланди.
Нурлан Тоҳирлининг ижодий иши «Архитектура ва шаҳар жойлари» номинациясида тақдирланди.
Мавзуга доир:
- Мўъжизалар мамлакати, аждарҳо кўзи −инсонни ҳайратга солувчи панорамали суратлар
- Баҳорий ўрмон, ҳимоячи ва маёқ драмаси: йилнинг энг яхши манзарали суратлари аниқланди (фото)
- «Сўнгги луқма», «Оилавий портрет» «Ўйга толган маймун»: Wildlife Пҳотограпҳер оф тҳе Еар 2020 танлови ғолиблари аниқланди (фото)
Изоҳ (0)