Тошкент металлургия заводининг қурилиши 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 апрелдаги «Тошкент металлургия заводи қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан бошланган эди.
TMЗ Ўзбекистон Республикаси учун йирик стратегик аҳамиятга эгадир. Заводнинг ишга туширилиши металлургия маҳсулотлари импортининг камайтиришга ва мамлакатимиз саноат салоҳиятини сезиларли даражада ошишига хизмат қилади.
Лойиҳа йўлга қўйилиши нафақат саноат балки, қурилиш сектори, автомобилсозлик, маиший техника ва бошқалар каби тегишли тармоқларнинг ривожланишига ҳам туртки бўлади.
Лойиҳа умумий қиймати: 326 697 млн евро. Шулардан:
- лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағлари — 147 000,00 млн. евро;
- «Россия Эксимбанки» кредити маблағлари — 164 562,1 млн. евро;
- «Асака» банк томонидан қайта молиялаштирилган маблағлар — 97,416 млн еврони ташкил этади.
Ишлаб чиқариш қуввати йилига 500,000 тонна эко-маҳсулотни ташкил этади.
Корхона ишга тушиш натижасида 672 та доимий иш ўрни яратилади.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 20% Эрон, Туркия, Афғонистон, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Латвия, Литва ва Эстония каби давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.
Лойиҳа 2020 йилнинг декабрь ойида ишга тушиши кўзда тутилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)