Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Англия Премьер Лигасининг 6-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши баҳсда (1:0) жамоасининг ягона голига муаллифлик қилиб, ажойиб статистик натижа қайд этди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Gracenote хабарига кўра, кореялик футболчи клубининг дастлабки 3 та сафар ўйинида 6 та гол урган Англия чемпионати тарихидаги илк футболчига айланган.

Қайд этиш жоиз, Сон шу тариқа 2020/21 йилги мавсум Премьер Лигадаги голлари сонини 8 тага етказиб олиб, мусобақа тўпурарлари рўйхатида 1-ўринга ҳам чиқиб олди.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 9 учрашувда майдонга тушиб, 10 гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган