«Реал» ҳимоячиси Начо «Барселона»га қарши кечган баҳсда (3:1) олган жароҳати туфайли бир ойга яқин вақтни майдон ташқарисида ўтказиб юбориши мумкин, дея ёзади журналист Мигел Анхель Диас.
Ушбу ҳолатда футболчи Чемпионлар Лигаси («Боруссия М» ва «Интер»га қарши) ва Испания чемпионатида («Уэска» ва «Валенсия» билан) 2 тадан учрашувни ўтказиб юборади.
Начонинг 21 ноябрь кунига белгиланган «Вильярреал»га қарши учрашувда сафга қайтиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Начодан ташқари, ҳимоячилар — Дани Карвахаль ва Альваро Одриосолада ҳам жароҳат мавжуд.
«Реал» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида «Боруссия М» майдонига сафар қилади. Учрашув 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)