«Милан» Италия чемпионатининг 5-тури доирасида «Рома» билан муроса йўлини танлади (3:3).
Opta’нинг ёзишича, Стефано Пиоли шогирдлари барча мусобақаларда кетма-кет 11 ўйинда икки ёки ундан ортиқ гол уришга эришган. Шу тариқа жамоа клубнинг 1959 йилги рекордини такрорлади.
«Милан» 13 очко жамғарган ҳолда Италия А Серияси турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда «россонери» сафарда «Удинезе» билан тўқнаш келади. Учрашув 1 ноябрь кунига белгиланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)