Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев 2021–2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси Улуғбек Мустафоев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Мамлакатимиз раҳбари 2021–2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмасликни асосий вазифа этиб белгилаб берди. Бунинг учун Президент ҳар бир компанияга, жумладан, ‘Ҳудудий электр тармоқлари’ АЖга ҳам қатор вазифаларни қўйди. Қилинадиган модернизация ва реконструкция ишлари тарифни кўтариш ҳисобидан эмас, балки ишлаб чиқаришда кетадиган харажатларни, яъни таннархни камайтириш ҳисобига эришиш вазифаси қўйилди», — дейди Улуғбек Мустафоев.

Унинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев «Ҳудудий электр тармоқлари» олдига асосий тўртта масалани белгилаб берган: биринчидан, бошқарув тизимини такомиллаштириш, иккинчи — смарт тизими масаласи, учинчи — биллинг ҳамда ERP-тизими (Enterprise Resource Planning — корхона ресурсларини режалаштириш) масалалари. Компания раҳбари ходимлари билан биргаликда қўйилган вазифаларни 2021 йил охирига қадар тўлиқ бажаришга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда Президент 4 та давлат электр энергетикаси корхонасининг молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган.

Шунингдек, йиғилишда янги лойиҳаларнинг ижросига ҳам эътибор қаратилган. Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда қуёш, Бухоро ва Қорақалпоғистонда шамол, Сирдарё ва Сурхондарёда иссиқлик электр станциялари барпо этилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)