Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Исроил ҳамда Судан ўзаро муносабатларни меъёрлаштиришни келишиб олди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Жадд Дир маълум қилган.

Фото: EPA

Фото: EPA

Унинг сўзларига кўра Судан ва Исроилнинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилган. Энди икки мамлакат ўзаро муносабатларнинг бошқа тафсилотларини келишиб олиши лозим.

Аввалроқ Трамп Суданни террорчиликни молиялаштирувчи давлат рўйхатидан чиқаришни сўрагани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳамда Баҳрайн ўртасида ҳам дипломатик муносабатлар қайта тикланган. Баҳрайн ташқи ишлар вазири барча соҳаларда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик, минтақадаги тинчлик ва Исроил ҳамда Фаластин ўртасидаги низони ҳал этиш дипломатик муносабатларнинг асосий йўналишлари бўлишига умид билдирган.

Шунингдек, Исроил ҳамда БАА ўртасида визасиз режим жорий этилган. Икки мамлакат вакиллари Тель-Авив яқинидаги Бен-Ҳурион аэропортида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь