Киев мэри Виталий Кличко коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у 24 октябрь куни ўзининг Telegram каналида маълум қилди, дея хабар қилмоқда «Корреспондент».
Кличконинг сўзларига кўра, у касалликни касбий фаолияти сабаб юқтириб олган. «Эпидемия пайтида шаҳар ҳокими сифатида ишлаш доимий хавфдан иборат», – деди Кличко.
У иши туфайли доимий тарзда юқумли касалликлар шифохонасига ташриф буюрганини таъкидлаб ўтган.
«Мен доимий равишда коронавирус билан касалланганлар даволанадиган юқумли касалликлар шифохонасига ташриф буюрдим. Эҳтиёт бўлишга ҳаракат қилдим. Ишимнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, мунтазам равишда тестлар топширдим», — дейди Кличко.
Маълумот учун, 23 октябрда Киевда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 650 та янги ҳолат тасдиқланди. Бу кетма-кет учинчи кунлик антирекорд ҳисобланади.
Изоҳ (0)