Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 7-тури доирасида «Барселона»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Фото: Twitter/@realmadrid

Фото: Twitter/@realmadrid

Зинедин Зидан қайдномага 20 нафар футболчини киритди. «Кадис»га қарши ўйинда жароҳат олиб Чемпионлар Лигаси 1-турини ўтказиб юборган Серхио Рамос сафга қайтган.

Ҳимоячилар Даниэль Карвахаль ва Альваро Одриосола, ярим ҳимоячи Мартин Эдегор, ҳужумчилар Эден Азар ҳамда Мариано Диас жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олмайди.

«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Лукас Канисарес.

Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэл Варан, Начо Фернандес, Марсело, Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Лука Йович, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.

«Барселона» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳс 24 октябрь куни 19:00 да бошланади.

Мавзуга доир: «Барселона» «Эль-Класико» учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон пойтахтида намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж