Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Актёрлар маҳоратли ижросидан ташқари, довюраклик билан трюкларни амалга оширишни ҳам яхши кўради. Шунингдек, ўзига ишонган юлдузлар бундай қалтис ҳаракатларни каскадёрларга топширишни хоҳламайди. Аммо бу жараёнда бир қанча кутилмаган ҳолатлар туфайли бахтсиз ҳодисалар ҳам юз бериши мумкин. Экранда муваффақиятли кўринган саҳналар ортида ижодий гуруҳнинг машаққати ётганини актёрларга етган жароҳатдан ҳам билиш мумкин.

Амитабх Баччан

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Болливуднинг энг фаол актёрларидан бири Амитабх Баччан бемалол ёшлар билан ҳам беллаша олади. Аммо яқинда актёр суратга олиш майдончасида қовурғасидан жароҳат олган. Хабарларга кўра, актёр юқори қовурғаси синиши натижасида белнинг пастки қисмидаги оғриқдан азият чеккан. Лекин барча қийинчиликларга қарамай, танаффус қилишдан бош тортган актёр суратга тушиш ишларини давом эттирган.

Бундай ҳоллар актёрнинг иш фаолиятида кўп учрайди. Масалан, «Ҳаммол» фильмининг саҳналаридан бирида актёр темир стол устига йиқилиши керак бўлган. Аммо Баччаннинг бироз мувозанатдан чиқиши натижасида столнинг чети унинг қорнини жароҳатлаган. Қораталоқ ёрилиб кетганлиги туфайли актёрнинг ҳаёти хавф остида қолган.

Дастлаб актёрнинг маҳоратига атрофда қарсаклар чалинган. Баччан жимгина миннатдорлик билдириб, ташқарига чиққан заҳотиёқ йиқилган. У Мумбайда бир неча ҳафта комада ётган. Ўшанда деярли ҳамма уни йўқотдик, деб ўйлаганди. Бир неча ойдан сўнг актёр аста-секин оёққа тура бошлаган.

Дипика Падуконе

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Дипика Падуконе ўзининг Twitterдаги саҳифасида суратга тушиш вақтида олган тан жароҳатининг суратини жойлаштирди. Унинг суратга «Ҳаммаси яхши бўлади», деб ёзган изоҳи жароҳатнинг аҳамиятсиз эканлигидан дарак беради. Мана буни ҳақиқий актриса дейиш мумкин.

Ритик Рошан

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Саҳналардан бирининг суратга олиш жараёнида актёр Ритик Рошан оёғидан жароҳат олган. Отасининг айтишича, Ритик тўрт ҳафта мобайнида уйда дам олишни сўраган. Бу актёрнинг бундай вазиятда биринчи марта жароҳатланиши эди. Шундан сўнг актёр суратга олиш ишларини тўхтатишига тўғри келди.

Кажол

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» картинасининг суратга олиш майдончасида Кажолнинг тўсатдан қоқилиб кетиши туфайли фильм машҳурликка эришди ва шундан сўнг ижодий гуруҳ орасида бахтсиз ҳодисалар фильмларга омад келтиради, деган фикр пайдо бўлди. Кажолнинг сўзларига кўра, у суратга олиш пайтида йиқилиб тушиб, бир ярим соат давомида ҳеч кимни таний олмаган. Ажай Девганга қўнғироқ қилинганда унинг овозини дарҳол таниб, узоқ гаплашган ва шундай кейингина ўзига келган.

Амир Хон

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Дангал» фильмини суратга олиш жараёнида Амир Хон елкасидан жиддий жароҳат олган. Актёр фильмда ёрдамчи ижрочидан фойдаланмаганлиги туфайли қаттиқ чарчайди. Амир Хон бир неча ракурсда олинадиган узоқ ҳаракатларни кетма-кет бажарди. У охирги дублга етиб келганида ярим соат дам олишни хоҳлади, сабаби чидаб бўлмас даражада азоб тортаётган эди. Унинг ўрнидан туришга ҳам имкони бўлмади. Актёр шифохонага ётқизилгандан сўнг елкасида жиддий жароҳат борлиги аниқланган.

Шоҳрух Хон

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Маҳоратли актёр Шоҳрух Хон «Янги йилингиз билан» фильмини Мумбайдаги беш юлдузли меҳмонхонада суратга олиш пайтида жароҳат олди. Маълум бўлишича, эшик унинг боши ва елкасига тушган. Актёр зудлик билан Нанавати шифохонасига ётқизилган. Бу актёрнинг суратга олиш майдончасида жароҳатланишининг биринчиси ва охиргиси ҳам эмас.

Акшай Кумар

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Акшай Кумар фильмда бир нечта трюк бажаришига тўғри келди, улардан бири ёниб турган ҳалқалар устидан сакраш эди.  Ижодий гуруҳ алангани тезда ўчиришга муваффақ бўлди, аммо Акшай бир неча марта куйиш жароҳатини олиб улгурган эди. Акшай ҳам ёрдамчи каскадёрлардан фойдаланмайди. Аммо оёғидан олган жароҳатига қарамай, ўзини тутиб, навбатдаги дублга киришиб кетди.

Митхун Чакраборти

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Омад» фильмининг Жанубий Африкада суратга олинаётган саҳнасида актёр Митхун Чакраборти самолётда трюкни амалга оширган. У ерга қулаганида ҳимоя гиламининг остига йиқилган ва бир нечта тошлар туфайли жиддий жароҳат олган. Мушаклардаги оғриқ жуда қаттиқ бўлишига қарамай, ўша вақтда ўзини яхши ҳис қилган. Лекин оғриқ бир неча ойдан кейин яна қайталанган. Шундан сўнг унинг уйига ҳар куни шифокор келиб, мунтазам равишда даволаш ишларини олиб борган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди