Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат аҳолисига қилган мурожаатида халқни қўлга қурол олиб ватанни ҳимоя қилишга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Асосий мақсадимиз охиригача курашиш ва халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Бугун Озарбайжон эгаллаб турган позиция биринчи навбатда қўлга қурол олиш ва ватанни ҳимоя қилишни тақозо этмоқда», — дея Пашинян сўзларини келтирган «Sputnik Арманистон».

Мамлакат бош вазири Қорабоғдагилар Степанакертга қайтиши ва маҳаллий армия сафига қўшилиши лозимлигини қўшимча қилган. Шунингдек, Пашинян маҳаллий бошқарув органлари, давлат бошқаруви органлари, партиялар ва жамоат ташкилотларини Бош штаб раҳбарлигидаги кўнгиллилар гуруҳларини ташкил қилишга чақирган.

Пашинян Боку низонинг бундай йўл билан ҳал этилишига рози эмас, Қорабоғ озод қилиниши лозимлиги, Арманистон ушбу ҳудудсиз мавжуд бўла олмаслигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра Қорабоғ халқининг ҳимояси бутун арман миллатининг муҳофазасидир.

У масала дипломатик йўл билан ҳал этилмагунига қадар қўлга қурол олиб ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тайёр туриш лозимлигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар тинчликка эришиш учун қилинган иккита уринишга қарамасдан, 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Озарбайжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди. Аммо шу куни кейинроқ Арманистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бир-бирини Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади.

19 октябрда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги можаро бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилган. Кейинроқ Пашинян Тоғли Қорабоғда Россия учун бевосита хавф солувчи Сурия террорчилик гуруҳлари жангарилари бўлганлиги учун Москва у ерда аксилтеррорчилик операцияларини ўтказиш учун асосга эга эканлигини айтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди