Шоу-бизнеснинг қуйида номи тилга олинган вакиллари ёш бу паспортга қайд қилинган рақам эканига ишонади. Уларнинг ташқи қиёфасига назар ташлаб эса бунга шубҳа қилмаслик аниқ. Ўтаётган йиллар қиёфасида акс этмаганини айримлари спорт билан мунтазам шуғулланиш ва истеъмол қилаётган маҳсулотларига эътибор бериш билан боғласа, баъзилари ички дунёнинг ёш ва гўзаллигида деб билади. Лекин бу гўзаллик жарроҳлик амалиётларининг натижаси бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Хайди Клум

Фото: Getty Images

Хайдининг суратига назар ташлаб, унинг 47 ёшда эканига ишониш қийин. Моделнинг ўн йил аввалги сурати билан ҳозиргиси солиштирилганда эса 2010 йилдагидан ҳам ёшроқ кўринади. Соч турмагининг ўзгартиргани унинг чиройига чирой қўшган.

Синди Кроуфорд

Фото: Woman’s Day

54 ёшли Синдининг 44 ёшда вақти билан солиштирилса, сезиларли даражада ўзгаришни пайқаш қийин. Ёш ўтиши модель қиёфасига таъсир қилмаган, деган хулосага келиш мумкин.

Сальма Хайек

Фото: Woman’s Day

Сальманинг 54 ёш эканини билмаган одам уни камида 20 ёш кичик деб ўйлаши аниқ. Унинг 10 йил аввалги сурати билан ҳозиргиси солиштирилса, бироз вазн тўплаганини айтмаганда бошқа ўзгариш кузатилмайди. Юз шакли ўша-ўша, ажинлар эса ҳали пайдо бўлишни истамаётгандек гўё.

Шерон Стоун

Фото: Woman’s Day

Шерон 62 ёшда ва бу унинг замонавий кийинмаслиги ва ўзига қарамаслиги учун сабаб бўла олмайди. Унинг ёш кўриниш сири доим спорт билан шуғулланиши ва рационига эътибор беришида. Стоун ўтли чойни яхши кўради ва кунига 20 финжон ичади.

Шарлиз Терон

Фото: Woman’s Day

Шарлзи 45 ёшида 35 ёшидагидан яхшироқ кўринишга эга бўлган юлдузлардан. Унинг келишган қадди-қомати, юз шакли ва соч турмаги ёш аёлларнинг ҳаммасида ҳам бор эмас.

Натали Портман

Фото: Woman’s Day

10 йил давомида Натали ўзига тўғри келадиган услуб қидирди ва ниҳоят 2020 йилга келиб бунинг уддасидан чиққанини гувоҳи бўлиши мумкин. Ўзига ярашган услуб ва соч турмаги сабаб актриса 2010 йилдагидан анча яхши кўринади. Бугун 39 ёшда бўлган Портман 29 ёшидагидан кўра сарвқомат ва гўзал.

Риз Уизерспун

Фото: Woman’s Day

Актрисанинг паспортида 45 ёш деб ёзиб қўйилганини айтмаса, бунга ишониш қийин. Унинг гўзаллик ва ёшлик сири уни ҳеч қачон тарк этмайдиган оптимистлигида. Шунга қарамай Риз гўзаллик муолажаларидан ҳам фойдаланиб туради. Соч турмагини ўзгартириши унинг қиёфасига янада жозиба қўшади.

Пенелопа Крус

Фото: Woman’s Day

2020 йилда 46 ёшга тўлган актрисанинг юзига тикилиб ажин топиш мушкул. 10 йил давомида у ҳеч қандай гўзаллик амалиётларини синаб кўрмаган. У қандай соч узунлиги ва ранги юзига мос тушишини жуда яхши билади, макияж борасида эса кўз ва қошга урғу беришни маъқул билади.

Кристин Дэвис

Фото: Woman’s Day

Ўн йил аввал машҳурликка эришиб кейин бирданига йўқ бўлиб қолган Кристин айни вақтда 45 ёшда. У бугунги кунда кам суратга тушади ва хайрия лойиҳаларига асосий вақтини сарфлайди. Унинг кўринишига келсак, худди ўтган 10 йил у учун мавжуд бўлмагандек — ҳали ҳамон ўша-ўша кўринишга эга.