• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Молия муассасаларида ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш қамрови кенгаймоқда

    Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда жамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришлари учун уларга муносиб шароит яратиб бериш масаласига алоҳида урғу бериб ўтилди.

    Албатта, Микрокредитбанк томонидан ҳам жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,  Давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳалари ижроси бўйича жорий йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жами 3 трлн 572 млрд сўм кредит ажратилди. Шундан:

    – 659,2 млрд сўми 16 910 нафар ёшнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга йўналтирилди ва 18 100 та иш ўрни яратилди.

    – 563,2 млрд сўми эса 18 556 нафар аёл тадбиркорлар учун ажратилди ва шу ҳисобига 19 400 та иш ўрни яратилди.

    Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларига асосан 2020 йилда 1 138 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди ва 44 448 та иш ўрни яратилди. Шундан, биргина «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида ажратилган 879 млрд сўмлик имтиёзли кредитлардан 569 млрд сўми 28 122 нафар ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга йўналтирилди.

    – Бугунги пандемия шароитига қарамай, хотин-қизлар учун имтиёзли кредитлар ажратилиши, бизларни янада яхшироқ ишлашга, масъулиятлироқ бўлишга ундайди, – дейди «Гулюрт Арт» МЧЖ раҳбари Гулнора Одилова. – Мен Шаҳрисабздаги миллий ҳунармандчилик бўйича лойиҳамни амалга ошириш учун «Микрокредитбанк»дан 1 млрд сўм имтиёзли кредит олдим ва бунинг натижасида шаҳримиздаги, қишлоқдаги 45 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланди.

    Ҳунармандчилик соҳасида ҳам 4 081 та мижозга ажратилган 126 млрд сўм имтиёзли кредитларнинг 112 млрд сўми ёки қарийб 89 фоизи 3 772 нафар аёл ва ёш тадбиркорларга йўналтирилган. Бундан ташқари, «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури бўйича 928 нафар, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари йўналишларида 443 нафар хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланди.

    Масалан, Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги  «Bonito Group» МЧЖ раҳбари Сайдилло Солиевнинг трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилди. Ҳозирда корхонада 90 нафар иш ўрни яратилиб, улардан 61 нафари ёшлардан иборат.

    Чуст тумани, Тепақўрғон МФЙда фаолият кўрсатувчи «Апекс Пласт Инвест Груп» МЧЖ раҳбари Юсупов Ахмаджон Ҳабибжон ўғлининг тухум флейкаси ишлаб чиқариш фаолияти учун 600 млн сўм кредит ажратилди. Ушбу корхонада жами 20 та янги ишчи ўрини яратилди, шундан 16 нафари ёшлардан иборат.

    Умуман олганда, банкимиз томонидан 2020 йилнинг якунига қадар, қўшимча равишда ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 172 млрд сўмга яқин кредитлар ажратилишини таъминлаймиз.

    Мазкур кредитлар самарадорлигини ошириш учун тайёр бизнес лойиҳаларни амалга ошириш, ўзини-ўзи банд қиладиган 67 та йўналиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун керакли молиявий маслаҳатлар бериш тизими банкнинг ҳар бир ҳудудий бўлинмаларида жорий қилинмоқда.

    Булардан ташқари, Микрокредитбанкка бириктирилган Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга ҳам ёшларнинг қизиқиши ортиб боряпти. Бу йўналишда республикадаги қуёнлар сонини 5 миллионтага ва водий вилоятларининг ҳар бирида 1 млн бошга етказиш бўйича умумий қиймати 461,4 млрд сўмлик 189 та лойиҳани шакллантириб, уларни молиялаш манбаларини аниқлаб олганмиз. Ушбу лойиҳаларга банк кредитлари ҳисобидан 311 млрд сўм маблағлар йўналтирилади.

    Бугунги кунга қадар, 1 438 та мижозга 131,9 млрд сўмдан зиёд кредитлар ажратиб берилди, ушбу кредитлар ҳисобига ҳозирда қуёнчилик фермаларини ташкил этиш, яъни мустаҳкам базани яратиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини молиявий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш соҳасида «Темир дафтар»га киритилган фуқароларнинг 5 859 тасига 59,9 млрд сўм кредит ажратилди. Мазкур соҳада ҳам 2 686 нафар ёшга 28,7 млрд сўм ва 3 040 нафар аёлга 27,2 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.

    Президентимиз томонидан 2020 йил 13 октябрда «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

    Эндиликда ушбу қарорга мувофиқ, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиблари жорий этилади:

    Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади;

    Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун банк томонидан микрокредит ажратилади.

    «Микрокредитбанк» АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади.

    Шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади. Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

    2021 йил 1 январга қадар «Микрокредитбанк»нинг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади.

    Микрокредитбанк тадбиркорларнинг, хусусан, ишбилармон ёшлар ва хотин-қизларнинг мана шундай орзу-умидларини рўёбга чиқариш йўлида бор имкониятларни ишга солмоқда.  Муҳими, бунинг натижасида ишсизлар ишли бўлиб, рўзғорларга барака кирмоқда, одамларнинг ишбилармонлик қобилияти юзага чиқаяпти.

    Банк ахборот хизмати

    Реклама ҳуқуқи асосида

    18.10.2020, 12:00   Изоҳ (0)   23620
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эксклюзив таклиф: Ўзбекистонлик абитуриентлар учун Туркиянинг Измир Давлат Университетларида Чегирмали нархларда ўқиш!

    18.10.2020, 09:00

    Сенатор халқ эътирофида!

    17.10.2020, 15:00

    LADA’дан янги акция! Автомобиль харид қилинг ва хонадон ёки қимматбаҳо совринларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлинг!

    17.10.2020, 12:00

    Автосуғурта: кутилмаган харажатларни қандай четлаб ўтиш мумкин?

    17.10.2020, 09:00

    Қуйи Чотқол ГЭС — янги қувватлар манбаи

    16.10.2020, 18:00

    «Бош вазир кубоги» тарихга муҳрланди, энди навбат «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги»га

    16.10.2020, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    Дунё | 19 май, 15:00

    “Замон талаби шу”. Актриса Нозанин Ғаффорова профессионал актёрларнинг блогерлик билан шуғулланаётгани ҳақида

    Шоу-бизнес | 19 май, 14:53

    Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди

    Ўзбекистон | 19 май, 14:41

    Франция ҳиндлар сабаб 8 млрд долларлик ҳарбий битимдан маҳрум бўлиши мумкин

    Дунё | 19 май, 14:28

    “Милан” футболчиси “Манчестер Сити” ҳамда “Реал” ўртасида танлов қилди

    Спорт | 19 май, 14:23

    “Бу ҳафта Украинадаги урушни тўхтатиш учун ҳал қилувчи бўлади” — Фон дер Ляйен

    Дунё | 19 май, 14:00

    Қозоғистонга Марказий Осиёдаги энг кучли суперкомпьютер олиб келинди

    Дунё | 19 май, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.