• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тинчлик асридаги уруш. Нальчик шаҳрига уюштирилган террористик ҳужум тарихи

    2005 йилнинг 13–14 октябрь кунлари Россиянинг Нальчик шаҳрига бир неча гуруҳ босқинчилар ҳужум уюштирди. Улар, асосан, хавфсизлик хизмати идоралари (полиция идоралари, ФХХ идораси, ҳарбий бўлинма ва ҳоказолар)га ҳужум қилди. Бу босқиндан кўзланган мақсад шаҳарни эгаллаб, бошқарувини тўлиқ қўл остига олиш эди. «Дарё» воқеа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Соат сайин сусайган ҳужум

    13 октябрь куни эрталабки вақт билан 08:20–09:00 лар орасида террористларнинг беш-олти кишидан иборат кичик-кичик гуруҳлари, умумий ҳисобда 200 га яқин киши турли хил майда қуроллар, (шунингдек, машиналардаги РПГ-7 ва РПД каби қуроллар) билан қуролланган ҳолатда Нальчик шаҳрига икки томондан кириб келди. Полиция офицерлари ҳамда террористлар ўртасидаги илк тўқнашувлар шаҳарнинг узоқ чеккаларида бўлиб ўтди. Соат 09:14 да эса бирданига саккизта мўлжалда террористлар томонидан кутилмаган тезкор ҳужумлар кузатилди.

    Худди шу вақтда энг даҳшатли жанглар қайд этилган бўлиб, бу жанглар Нальчик шаҳри марказидаги КБР (Кабарда-Болқор Республикаси) ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати) идораларига уюштирилган ҳужумлар пайтида келиб чиққан эди. Соат 10:00 га келиб, аэропорт ҳамда чегарага уюштирилган ҳужумлар муваффақиятли бостирилди. 10:20 ва 10:30 оралиғида эса бир неча террористлар ҳалок бўлди. Бунга эса бино эшигини портлатишга уриниш чоғида портловчи моддаларни эҳтиётсизлик билан ишлатишгани сабаб бўлди.

    Шунингдек, бир неча нафар террористлар шаҳарнинг турли бурчакларида снайперлар томонидан отиб ўлдирилди. Орадан уч соат ўтиб, ФХХ биносига ҳужум уюштирган жамоа мағлубиятга учради. Бироқ шунга қарамай, ФХХ ҳамда Ички ишлар вазирлиги биноларига жиддий зарар етказилди ва ҳатто битта бинода ёнғин кўтарилди. Кечга бориб, соат 18:05 да террористлар эгаллаб олган сувенир дўкони ичидан бир нечта гаровдаги тутқунларни чиқарди ва бунинг эвазига ичкаридаги жиноятчиларга сув ва овқат етказиб берилди.

    22:55 да хавфсизлик ходимлари Нальчикдаги учта бинони қамалга олган террористлар билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди. Музокаралар босқинчиларнинг таслим бўлиши билан якунланди. Шаҳарнинг барча нуқталаридаги кичик-кичик жанглар якунга ета бошлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бир кун ўтиб, 14 октябрь куни эрталаб қамалга олинган сувенир дўкони хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан озод қилинди. Бу жараёнда учта террористнинг барчаси ўлдирилди ва иккита гаровга олинган шахс озод этилди. Соат 09:30 да Нальчикдан 15 километр узоқликдаги Чегем шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари билан бир кун олдин шаҳарга ҳужум уюштирган ва айни дамда тоғларга қочиб кетишни режалаштираётган террористлар гуруҳи ўртасида жанг бўлиб ўтди. Бешта жангчи ўлдирилди, биттаси эса ҳибсга олинди.

    12:00 ва 14:00 орасида эса террористларнинг қаршилик қилиб турган сўнгги гуруҳи тор-мор этилди. Нальчикдаги федерал жазони ижро этиш департаментида ўрнашиб олган террористларга қарши ўтказилган бу операция давомида ўн иккита босқинчи ҳалок бўлди.

    Босқинчилар ким эди?

    Ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентликлар маълумотига кўра, Нальчикдаги босқинда 200 га яқин террорчи иштирок этган бўлиб, уларнинг учдан бир қисми Нальчик фуқаролари, катта қисми эса КБР фуқаролари эди. Улар босқинда асосан қўлда олиб юриладиган майда қуроллар, портловчи моддалар ва машиналар устига кўчириб ўтказилган граната улоқтирувчи қуроллардан фойдаланди.

    Қуроллар бир кун олдин етказилган эди. Чеченистондаги Кавказ фронти гуруҳи босқинни уюштирганликда даъво қилинди. Бироқ Чеченистон президенти Рамзан Қодиров бу иддаони инкор этиб, босқин ортида ким туриши мумкин экани тўғрисидаги саволга қуйидагича жавоб берган эди: «Агар чеченлар у ерда бўлганларида жанг бунчалик тез тугамаган бўларди. У ердагилар ўзларининг фуқаролари бўлган». Босқинга Кабарда-Болқордаги ваҳҳобий гуруҳи бошлиқлари Анзор Астемиров ва Иляс Горчханов етакчилик қилганди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Босқинчиларнинг режаларини барбод этган вазият

    Эслаб ўтиш лозим, воқеадан олдинги икки кун (12–13 октябрь кунлари) Нальчик шаҳридаги Белая Речка қишлоғи яқинида жойлашган ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентлиги ўнга яқин босқинчилардан ташкил топган гуруҳга қарши махсус операция ўтказган бўлиб, операция чоғида ярим тоннага яқин портловчи моддалар топиб олинган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентликлари мана шу воқеа билан 13 октябрда уюштирилган босқин орасида алоқа мавжуд, деб тахмин қилишди. Халқаро алоқалар бўйича вазир ўринбосари Александр Чекалин ўша вақтда шундай деб таъкидлаган эди: «Улар бу гуруҳнинг озод бўлишига йўл очиш мақсадида ҳужум орқали эътиборни чалғитишга уринишди».

    Ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентликлари таъкидлашича, Нальчикка уюштирилган ҳужум бир кун олдинги Белая Речка майдонида диний мутаассиблар гуруҳини йўқ қилишни мақсад қилган операцияга нисбатан жавоб реакцияси бўлиб, ҳужум мақсади ҳарбий кучларни операциядан чалғитиш ва шу йўл орқали гуруҳнинг жўнаб кетишига имконият яратиш эди. Террористларнинг Белая Речка қишлоғи яқинида жойлашган базасидан топиб олинган ҳужжатларга кўра, ҳаракат олдиндан режалаштирилган бўлиб, саккизтадан 15 тагача кишини ўз ичига олган 16 та босқинчи гуруҳ бўлиши кўзда тутилган эди. Аслида, босқин жами бўлиб 240 кишини ўз ичига олиши керак эди, бироқ базага қилинган ҳужум туфайли операция режа бўйича кетмади.

    Шунингдек, Нальчикдаги ҳужумдан олдинроқ босқин етакчиларидан бири Анзор Астемировнинг ишончли кишиларидан бири қўлга олинди ва тинтув натижасида ундан аэропорт харитаси ҳамда шаҳар полиция департаменти ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентликлари суратлари жойланган флеш карта топиб олинди. Бундан аёнки, террористлар жиддий ҳаракатни режалаштираётган эди.

    11 октябрь куни Кенже яқинидаги ўрмонда босқин етакчилари Шамил Басаев билан учрашганлари маълум бўлди.  9 октябрда эса бетон билан ўралган завод ҳудудидан 500 килограммга тенг портловчи моддалар топиб олинган эди. Операциядан сўнг Шамил Басаев ўз баёнотида операциядан беш кун олдин махфий маълумотлар фош бўлгани ҳамда Нальчикка қўшимча кучлар киритилганини террористларнинг катта йўқотишига сабаб сифатида келтириб ўтди. Унинг айтишича, операцияга жуда узоқ муддат мобайнида тайёргарлик кўриб келингани сабабли улар босқинни бекор қилмаган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кабарда-Болқор ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликни назорат қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари Алберт Сижажевнинг айтишича, босқинчилар нафақат республика пойтахтини қўлга олишни, балки уни икки ой давомида назоратда ушлаб туришни ва ундан сўнг эса ўрмонларда қочиб юриб, партизанлик усулида урушни давом эттиришни режалаштирган экан. Сижажев Нальчикдаги босқин, аслида, 4 ноябрь куни – Рамазон тугаши билан содир бўлиши кўзланган эканини ҳам қўшиб қўйди.

    Ҳалокатли оқибатлар ва жиноятга берилган жазо

    Босқин оқибатида 93 та террорист ўлдирилди ва етмишдан ортиқ кишилар жиноятга шерикликда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Шунингдек, 14 та фуқаро ва 35 та полиция офицерлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари офицерлари ҳалок бўлди, 240 дан зиёд одамлар жароҳатланди (уларнинг орасида 129 киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари офицерлари эди).

    2005 йил 11 ноябргача ҳалок бўлган 90 кишидан 80 таси жиноятчи деб топилди. Бошқа маълумотлар жон берганларнинг кўпчилиги фуқаролар эканига ишора қилади. Террористлар эса ўзларининг 37 та аъзоси ўлдирилган, дея ҳисоблади. Тергов жараёнида 38 та киши гумондор сифатида қамоққа олинди ва 160 дан зиёд қуроллар мусодара қилинди. Яна бошқа гумондор эса 2008 йил февралда қамоқда эканида саратондан вафот эди. Айни дамда 59 киши уюшган жиноий ҳаракатни амалга ошириш, гаровга олиш, қуролланган босқинчилик, террористик ҳаракат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ҳаётига тажовуз, қотиллик ва бошқа жиддий жиноятларда айбланди.

    2014 йилгача давом этган суд жараёнлари Анзор Машуков, Мурат Бапинаев, Аслан Кучменов, Расул Кудаев ва Эдвард Мироновларни умрбод қамоқ жазога тайинланиши билан якунланди. 49 айбланувчи эса қаттиқ режимдаги калонияларда бошқа турдаги қамоқ жазолари билан тайинланди. Айбланганларнинг учтаси эса қамоқ муддатини ўтаб бўлгани сабабли озод этилди.

    Раҳимжон Қудратов тайёрлади.

    13.10.2020, 20:57   Изоҳ (0)   90784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Светлана Тихановская Беларусь ҳукуматига «халқ ультиматуми»ни эълон қилди

    13.10.2020, 20:33

    Россияда COVID-19’га чалиниш ва ундан вафот этиш ҳолатлари бўйича мутлақ рекорд қайд этилди

    13.10.2020, 17:41

    Трампни даволаётган шифокор тестлар АҚШ президентида коронавирус йўқлигини кўрсатганини маълум қилди

    13.10.2020, 17:11

    ЖССТ: бир ҳафта ичида коронавирусга чалиниш рекорд даражада ўсган

    13.10.2020, 14:27

    Беларусь ИИВ жанговар қурол ишлатишга тайёрлигини маълум қилди

    13.10.2020, 14:12

    Тоғли Қорабоғдаги низо — суратларда

    13.10.2020, 11:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.