27 сентябрь куни Боку Озарбайжон армияси жойлашган нуқталар Арманистон томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. Ўз навбатида Ереван Озарбайжон Қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ ҳудудига бостириб киргани ва аҳоли пунктларини ўққа тутганини хабар қилди. Оқибатда тўлиқ кўламдаги жанглар бошланиб кетди, томонлар артиллерия, танклар ва авиацияни қўллади. Суратда: Арманистон ҳарбийлари Озарбайжон ҚК танкини йўқ қилмоқда.Фото: AP Photo
Жанговар ҳаракатлар бошланиши билан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев (суратда) 28 сентябрь 00:00 дан бутун мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолатни жорий қилиш ҳақида фармон имзолади. Бир қатор ҳудудларда комендантлик соати жорий этилди.Фото: AFP
Қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви 1994 йилдан буён энг кучлиси бўлди. Суратда: Озарбайжон ҳарбийлари Бокуда йўл бўйида тўпланган одамларга салом бермоқда.Фото: Reuters
Кескинлик бошланганидан кейин эртаси куни Боку Тоғли Қорабоғда 550 нафар арманистонлик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди. Ереван ушбу маълумотни рад этиб, ўз навбатида 200 га яқин озарбайжонлик ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилди. Суратда: Боку аҳолиси ҳарбийларни олқишламоқда.Фото: Getty Images
Арманистон ҳукумати мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни эълон қилди. Суратда: Арманистон бош вазири Никол Пашинян парламентга мурожаат қилмоқда.Фото: AFP
Умумий сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Еревандаги митинг.Фото: Reuters
Озарбайжон мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, икки кунлик қарама-қаршиликдан кейин Арманистон томонидан 22 та танк ва бошқа оғир зирҳли техника, 15 та «Оса» зенитҳ-ракета мажмуаси, 18 та учувчисиз учар қурилма, 8 та артиллерия қурилмаси, 3 та ўқ-дори омбори йўқ қилинган. Ереван бу маълумотни рад этиб, Озарбайжон томонидан 30 та зирҳли техника ва 20 та учувчисиз қурилма йўқ қилинганини айтди.Фото: AP Photo
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси (ТҚР) пойтахти Степанакертдаги хонадон отишмалардан кейин.Фото: AP Photo
Арманистон томони маълумотларига кўра, Озарбайжон ҚК билан жанговар тўқнашувлар чоғида низонинг илк икки кунида ТҚРнинг 30 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси ўлдирилган. Суратда: ТҚР етакчиси Араик Арутюнян Хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказмоқда.Фото: AFP
28 сентябрь куни Боку Озарбайжон ҚКда олти киши ҳалок бўлганини айтди.Фото: AFP
28 сентябрь куни эрталаб Озарбайжон ва Арманистон отишмалар қайта бошланганини маълум қилди. Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян Озарбайжон билан жанглер чоғида Тоғли Қорабоғда яна 28 ҳарбий ҳалок бўлганини айтди. Суратда: Степанакертдаги бомбапаноҳгоҳда одамлар телевизор кўрмоқда.Фото: AP Photo
29 сентябрь куни эрталаб Озарбайжон мудофаа вазирлиги Қорабоғдаги позицияларини қайтариб олишга уринган Арманистон ҳарбийларининг контрҳужумлари ҳақида маълум қилди. Муассаса таъкидлашича, армия ҳужумни қайтарган. Арманистон, ўз навбатида, ҳарбийлар Озарбайжон ҳужумларини даф қилганини хабар қилди. Туркия ҳозирча Тоғли Қорабоғга ўз ҳарбийларини юбориш заруриятини кўрмаётганини айтди.Фото: Reuters
29 сентябрь куни кундузи Арманистон мудофаа вазирлиги маълум қилишича, улар Озарбайжонга қарши катта радиусга зарба берувчи қуролни қўллаши мумкин. Ереван бу Озарбайжон томонидан ўцочар тизимлар, йирик калибрли артиллерия ва «Смерч» қурилмалари қўлланилишига жавоб бўлишини таъкидлади. 1 октябрь куни Боку маълум қилишича, Арманистон томонидан ўт очишлар оқибатида Тоғли Қорабоғда 27 сентябрдан буён 19 нафар тинч озарбайжонликлар ҳалок бўлган.Фото: Reuters
Тан олинмаган ТҚР мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, 2 октябрга келиб, республиканинг талафоти 150 ҳарбий хизматчидан ошган. 1 октябрь куни Арманистон томони душман томон 1280 ҳарбийсини йўқотганини маълум қилди.Фото: AFP
Арманистон ягона ахборот маркази, Ереван даъвосига кўра, Туркиянинг F-16 қирувчиси томонидан уриб туширилган Су-25 ҳужумчи самолёти ҳалокатга учраган жойдан суратларни эълон қилди. Туркия бу даъвони рад этди.Фото: EPA
2 октябрь куни Озарбайжоннинг Тертер тумани маъмурлари маълум қилишича, уларнинг ҳудудига 5,3 мингтадан ортиқ снаряд Арманистон томонидан отилган. Суратда: Тертер фуқароси панагоҳда.Фото: Reuters
2 октябрдаги маълумотларга кўра, Озарбайжон мудофаа вазирлиги таъкидлашича, Арманистон ҚКнинг 2,7 минггача одами ҳалок бўлган ва яраланган, 130 тагача зирҳли техника йўқ қилинган.Фото: Reuters
Арманистон ҳукумати маълум қилишича, Арманистондан Тоғли Қорабоғга жисмоний шахслар ва транспортнинг кириши 2 октябрдан тақиқланди, ТҚР ҳукумати ва мудофаа армияси учун ташувлар бундан мустасно.Фото: Reuters
Арманистон ҳарбийлари тан олинмаган ТҚРда.Фото: Reuters
Франциянинг Le Monde нашрининг Озарбайжон ҳарбийлари томонидан Қорабоғнинг Мартуни шаҳри ўққа тутилиши натижасида яраланган икки журналистидан бири Алан Кавал Еревандаги касалхонада даволанмоқда.Фото: Reuters
ТҚР ҳукумати айтишича, 4 октябрь куни Степанакерт (суратда) ва Шуши шаҳарлари ўққа тутилиши натижасида тўрт нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлиб, ўн киши яраланган.Фото: Reuters
Отишмалардан кейин Степанакерт фуқаросига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.Фото: Reuters
Арманистон ҳарбийлари Озарбайжон позицияларини ўққа тутиш чоғида.Фото: AP Photo
Озарбайжоннинг аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турадиган Гянжа шаҳри ўққа тутишлардан сўнг.Фото: EPA
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда ҳарбийлар билан кенгашмоқда.Фото: AP Photo
Степанакерт аҳолиси бомбапаноҳгоҳда.Фото: AP Photo
Степанакертдаги ўққа тутишлар оқибатлари.Фото: AP Photo
10 октябрь куни 12:00 да Арманистон, Озарбайжон ва Россия ташқи ишлар вазирлари музокараларидан сўнг Тоғли Қорабоғда ўт очмаслик ҳақидаги сулҳ кучга кирди.Фото: AP Photo
10 октябрь куни сулҳ кучга кирганидан кейин кўп ўтмай, томонлар бир-бирини жанговар ҳаракатларни давом эттиришда айблади.Фото: «Коммерсантъ»
11 октябрь куни, Боку берган ахборотга кўра, Гянжа шаҳри ўққа тутилган.Фото: «Коммерсантъ»
Гянжанинг ракета билан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони тўққиз кишига етди, дея хабар қилди Озарбайжон Бош прокуратураси.Фото: «Коммерсантъ»
Гянжа марказида ўққа тутишлар оқибатида вайрон бўлган кўп хонадонли уйда яшовчилар.Фото: «Коммерсантъ»
Изоҳ (0)