Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги «Сардоба Оқсарой текстиль» корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Оқсарой кластер» масъулияти чекланган жамият таркибидаги мазкур корхона йилига 3,5 миллион долларлик тайёр мато ва кийимлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотларни 100 фоиз экспорт қилиш мўлжалланган. Туркиядан замонавий тикув машиналари ва энергия тежовчи совитиш тизими келтириб ўрнатилган. Лойиҳанинг биринчи босқичида 500 та иш ўрни яратилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари бу ерда фаолият бошлаган хотин-қизларни янги уй ва иш жойлари билан табриклади.

«Фожиа юз берган кунлари баъзи одамларда эртанги кунга ишонч йўқолиб қолган эди. Бугун сизларнинг кўзингизда ишонч учқунларини кўриб турганимдан хурсандман. Аёллар ишласа, кайфияти яхши бўлади. Аёлнинг кайфияти яхши бўлса, фарзандларининг кайфияти, тарбияси яхши бўлади — оилада, жамиятда муҳит ўзгаради. Шунинг учун хотин-қизларга иш ўринларини кўпайтиришга ҳаракат қиляпмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, енгил саноатда қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, давлат раҳбари 15 май куни Сардоба туманида бўлганида «Дўстлик» маҳалласида янги уйлар қурилишига тамал тоши қўйган эди. Қисқа вақтда бу ерда 1480 хонадонли 37 та турар жой қуриб битказилди. Президент Шавкат Мирзиёев бу галги ташрифи чоғида мазкур замонавий мавзени кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, уйлар беш қаватли бўлиб, икки ва уч хонали квартиралардан иборат. Турар жойларни қуришда энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган. Янги мавзеда барча коммуникация тармоқлари мавжуд. Маҳалла гузари, болалар майдончалари қурилиб, ҳудуд ободонлаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Хонадонлар тайёр ҳолда тошқиндан жабрланган оилаларга бепул топширилади. Олдин мазкур маҳаллада яшаган Бахтиёр ва Қимматхон Мирзаевлар оиласига ҳам уч хонали квартира ажратилган. Давлат раҳбари ушбу хонадонга кириб, шароитларни кўздан кечирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»