Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд вилоятида тиббиёт олийгоҳига киритиб қўйишни ваъда қилиб, абитуриентдан 7 минг доллар олган стоматолог қўлга олинди ва суд қилинди. Бу ҳақда «Замон» информацион-таҳлилий дастурида маълум қилинди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида стоматолог шифокор А.Ш. билан жабрланувчи танишиб қолган. Шифокор унга минг ҳаракат қилса ҳам, ўқишга кира олмаслигини, агар пулини берса, танишлари ёрдамида киритиб қўйишини айтган ҳамда 7 минг доллар олган. Пора олгани фош бўлган айбланувчининг суди ишхонасида, ҳамкасблари иштирокида ўтказилган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьясининг айтишича, А.Ш. аввал ҳам икки марта судланган. Унинг иши 2018 йил 18 май куни судда кўриб чиқилган ва фирибгарлик жиноятини содир этган деб топилиб, унга имконият берилган. Унга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Жазони ўташ пайтида бўйин товлагани учун жазо оғирлаштирилган ва озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилган. Уни ўташ даврида А.Ш. мазкур фирибгарлик жиноятини содир этган.

Аввалроқ Самарқандда Malibu’сини жарима майдончасидан чиқариб бериш учун ИИБ ходимига 400 доллар таклиф қилган шахс, Тошкентда бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайланишда ёрдам бериш учун 3000 доллар сўраган депутат ва Жиззахда фуқарони 2 миллион эвазига коронавирусга чалинганларни даволаш марказига ишга киритишни ваъда қилган ССБ мутахассиси қўлга олингани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар