• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон президенти парламент томонидан тайинланган бош вазирни ноқонуний деб топди

    Қирғизистон президенти Сўронбай Жээнбеков мамлакат парламентига ҳукумат таркиби ва тузилишини тасдиқлаш ҳақидаги қарорни қайтариб юборди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида маълум қилинди, деб ёзмоқда «РБК».

    Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

    Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

    Қайд этилишича, давлат раҳбари парламентнинг бош вазир лавозимига Садир Жапаровни тайинлаш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб ҳисоблаган.

    Хабарда айтилишича, парламент қарори юридик кучга эга бўлиши учун депутатларнинг етарли сони унга овоз бериши керак. Мамлакат парламенти Жўқорғи Кенешда 120 та депутатлик ўрни борлиги ҳисобга олинганда қарор қабул қилиш учун камида 61 нафар депутатнинг овози керак.

    Садир Жапаровни бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги қарор қабул қилинган мажлис 6 октябрь куни, мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловидан кейин бошланган оммавий намойишлар ортидан бўлиб ўтган. Намойишчилар парламент биносини эгаллаб олгани сабабли йиғилиш Бишкекдаги «Достук» меҳмонхонасида тўлиқ бўлмаган таркибда бўлиб ўтган. Йиғилишда жами 51 нафар депутат қатнашган. Бундан ташқари, йиғилганларда яна ўнлаб депутатларнинг овоз бериш учун ишончномаси бўлган.

    «Жўқорғи Кенеш регламенти тўғрисидаги Қирғизистон Республикаси қонунига кўра, йиғилишда қатнашаётган депутатлар сони — бу Жўқорғи Кенешнинг мажлис залида бўлган ва овоз беришдан олдин рўйхатдан ўтган депутатлари сони. Бундан келиб чиқадики, кворумнинг мавжудлиги 61 нафар депутатнинг шахсан мавжудлигини билдиради. Ишончноманинг мавжудлиги овоз бериш ҳуқуқини беради, бироқ кворумни шакллантириш ҳуқуқини эмас», — дея таъкидланади давлат раҳбари маъмуриятининг хабарида.

    Мажлисда депутатлар умумий сонининг ярмидан ками шахсан қатнашгани сабабли қабул қилинган қарор қонуний деб ҳисобланмайди. «Кворум таъминланмаган, кворумсиз қабул қилинган қарор ноқонуний ва юридик кучга эга эмас, деб ҳисобланади», — дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарида.

    Қарорни ҳукуматга қайтаришдан олдин Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашган. Учрашувда улар вазиятни муҳокама қилган ва давлат раҳбари Жапаровга қарорни парламентга қайтаришини маълум қилган. «Мамлакатда барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун бизнинг барча қарорларимиз қонуний бўлиши ва шубҳа уйғотмаслиги керак», — дея таъкидлаган Сўронбай Жээнбеков.

    Қирғизистонда 4 октябрь куни парламент сайлови бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларга кўра, парламентда депутатлик ўрнига эга бўлиш учун зарур бўлган етти фоизлик довондан тўртта партия ўта олди.

    Сайлов натижаларидан норози бўлган минглаб кишилар 5 октябрь куни намойишга чиқди. Намойишлар тартибсизликка айланиб кетди, тартибсизликларда бир неча юз киши жароҳат олди, бир киши вафот этди. Намойишчилар мамлакат парламенти ва президент администрацияси жойлашган бинони эгаллаб олди, шунингдек, мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ва собиқ бош вазир Сапар Исаковни қамоқдан озод қилди.

    Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 6 октябрь куни парламент сайлови натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.

    Норозилик намойишлари фонида Бишкек шаҳрига намойишчилар томонидан янги мер тайинланди. Аммо шаҳарнинг расмий раҳбари Азиз Суракматов истеъфо ҳақида ариза ёзмади. Президенти Сўронбай Жээнбеков содир бўлган воқеаларни ҳукуматни ноқонуний эгаллашга уриниш деб атади. Шунингдек, давлатнинг яхлитлиги, халқнинг бирлиги ва жамиятнинг хотиржамлигини бирламчи деб атаб, муайян шароитларда лавозимдан кетишга тайёрлигини билдирди.

    9 октябрь куни Қирғизистон президенти ҳукумат ва бош вазирни истеъфога чиқарди. Бишкекда 9 октябрь соат 20:00 дан бошлаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди, шаҳарга ҳарбий бўлинмалар ва ҳарбий техника киритилди. Айни шу куни мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан суиқасд уюштирилди. 10 октябрь куни эса Атамбаев қўлга олингани маълум қилинди.

    13.10.2020, 23:34   Изоҳ (0)   48984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Johnson & Johnson фармацевтик компанияси иштирокчилардан бири касал бўлиб қолгани туфайли COVID-19’га қарши вакцина синовларини тўхтатди

    13.10.2020, 22:35

    Нобель қўмитаси иқтисодиёт бўйича мукофот совриндори билан боғлана олмади. Шу сабабли уни ярим тунда мукофотнинг бошқа соҳиби уйига келиб уйғотишга мажбур бўлди (в...

    13.10.2020, 22:12

    Ўзбекистон 10 йиллик танаффусдан сўнг Тожикистоннинг Сўғд вилоятига газ етказиб беришни қайта тиклади

    13.10.2020, 21:46

    Светлана Тихановская Беларусь ҳукуматига «халқ ультиматуми»ни эълон қилди

    13.10.2020, 20:33

    Россияда COVID-19’га чалиниш ва ундан вафот этиш ҳолатлари бўйича мутлақ рекорд қайд этилди

    13.10.2020, 17:41

    Трампни даволаётган шифокор тестлар АҚШ президентида коронавирус йўқлигини кўрсатганини маълум қилди

    13.10.2020, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.