Россиялик мутахассис Андрей Канчельскис «Навбаҳор» билан тузилган шартномасининг бекор бўлганидан кейин тўланиши керак бўлган компенсация ҳақида фикр билдириб ўтди.
9 октябрь куни «Навбаҳор» Канчельскисни истеъфога чиқаргани маълум бўлганди. Шунингдек, мутахассис тўрт ойдан буён маош олмаётгани ва бу борада ФИФАга шикоят қилиш ниятида экани айтилганди.
Ҳозирча «Навбаҳор» билан мунозара кетмоқда, улар тинч йўлдан бормоқчи. Музокаралар олиб боряпмиз, менга ҳам, уларга ҳам ортиқча тортишув ва шовқин керак эмас. Шартнома бор ва унда тўланиши керак бўлган миқдор кўрсатиб қўйилган. Улар томонидан ҳозирча ҳаммаси жойида ва аниқ.Канчельскис 2018 йилнинг октябрида наманганликлар бошқарувига келганди. Мутахассис 2019 йилнинг августида истеъфога чиқарилган, бироқ ўша йилнинг ўзида яна ўз лавозимига қайтарилганди.Ўйлашимча, бир ҳафтадан кейин масалани ҳал қиламиз. Улар қўнғироқ қилишни бошладими, демак, ҳаммаси тинч ўтишини истамоқда.
Андрей Канчельскис, «Навбаҳор» собиқ бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)