«Рома» клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Франческо Тоттининг отаси Лоренцо Тотти коронавирус оқибатида вафот этди.
Энцода COVID-19 инфекцияси аниқлангач, у шифохонага ётқизилган ва ўша ерда даволанаётганди. Бир неча кун аввал Тоттининг отасида юрак хуружи кузатилган.
«Рома» Энцо Тоттининг ўлими юзасидан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
«Алвидо, Энцо. Тоттилар оиласини қучиб қоламиз», — дейилади клуб баёнотида.
Лоренцо Тотти ҳаёти давомида банк соҳасида ишлаган. У 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)