Навоийда тезликни оширган Nexia ҳайдовчиси белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Кадр: Видеодан скриншот

Қайд этилиши, 2020 йилнинг 6 октябрь куни Навоий вилояти Қизилтепа тумани «Бўстон» МФЙ ҳудудида туман марказий касалхонаси қаршисидаги чорраҳадан йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 49 ёшли шифокорни Nexia ҳайдовчиси уриб юборган.

Зарб оқибатида светофор устунига урилган пиёда бош жароҳати ва оёқ синиши билан касалхонага юборилган.

Жабрланувчи шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этган.

Туманда ҳолат юзасидан жамоатчилик иштирокида муҳокама ташкил этилиб, ҳаракат иштирокчиларига пиёда ва ҳайдовчининг мажбуриятлари тушунтирилган.