Бразилия терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши 1-тури доирасида Боливияни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур ўйинда ПСЖ ҳужумчиси Неймар тўлиқ ҳаракат қилди ва иккита голли узатма амалга оширди.
Бундан ташқари Неймар учрашувда 18 марта муваффақиятли дриблинг ижро этди. Opta маълумотларига кўра, бу КОНМЕБОЛ минтақасидаги сўнгги учта ЖЧ саралаш ўйинлари (ундан аввал бу статистика ҳисобланмаган) рекорди ҳисобланади.
Аввалги рекорд Аргентина ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли эди. Месси 2011 йилда Колумбияга қарши ўйинда 15 марта рақибларини муваффақиятли алдаб ўта олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!