• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Колумбияни дипломсиз тарк этган шоира. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Луиза Глюк ҳақида

    Бу йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти «ўзининг қатъий жозибаси билан индивидуал мавжудликни умумбашарий қила олган мукаммал шеърий овози учун» америкалик шоира ва эссенавис Луиза Глюкка насиб қилди. Ижодий фаолиятидан келиб чиққан ҳолда Глюк кўпинча автобиографик шоира сифатида тавсифланади. Унинг ёзганлари ҳиссий интенсивлиги ва шахсий тажрибалар ҳамда замонавий ҳаёт ҳақида мулоҳаза юритиш учун афсоналар, тарих ёки табиатга тез-тез мурожаат қилиш билан машҳурдир.

    Ҳозирда Глюк Йел университетида ёрдамчи профессор бўлиб фаолият юритади ва Кембрижда яшайди. «Дарё» юксак мукофотга муносиб кўрилган ижодкорнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Луиза Глюк 1943 йил 22 апрелда Нью-Йоркда туғилган. Келиб чиқиши венгер яҳудийларига бориб тақаладиган Глюкнинг ота-бобоси Қўшма Штатларга кўчиб келди ва Нью-Йоркда озиқ-овқат дўконини юрита бошлади. Глюкнинг отаси оиланинг АҚШда туғилган илк аъзоси эди. Ижодкорлик Глюкнинг оиласи учун ёт эмас эди, унинг отаси ёшлигидан ёзувчи бўлишни орзу қилган эди. Глюк болалигиданоқ ота-онасидан қадимги юнон мифлари ва Жанна дъАрк воқеалари каби классик ҳикояларни эшитиб улғайди. У ёшлигидан шеърлар ёза бошлади.

    Ўсмирлик даврида Глюк анорексия неврозига йўлиқди. Бу шоиранинг энг жўшқин ёшлик даврининг асосий муаммосига айланди. У ўзи ёзган иншолардан бирида касал даврида онасининг кўмагисиз мустақил ҳаракат қилиши учун чеккан машаққатларини тасвирлаб берди. Соғлиғи Глюкнинг коллежга кундузги талаба сифатида қабул қилинишига тўсқинлик қилди. Бунинг натижасида у Сара Лоуренс коллежида шеърият бўйича таҳсил ола бошлайди. Шоира ўзининг ижодкор бўлиб етишишида ушбу таълим муассасасининг алоҳида ўрин тутишини таъкидлайди.

    Колумбияни дипломсиз тарк этган Глюк ўзини котибалик фаолиятида синаб кўрди. 1967 йилда шоира Чарльз Хертзга турмушга чиқди, бироқ бу никоҳ ажралиш билан якунланди. 1968 йилда Глюк ўзининг илк шеърий тўпламини нашр эттирди. Узоқ давом этган даволаниш жараёнларидан сўнг шоира 1971 йилдан Вермонтдаги Годдард коллежида шеъриятдан дарс беришни бошлади. 1975 йилда унинг иккинчи шеърий китоби – «Маршланддаги уй» нашрдан чиқди. Кўплаб танқидчилар бу китобни шоиранинг «ўзгача овозини кашф этган» муҳим қадам дея баҳолайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1980 йилда Глюкнинг Descending Figure номли учинчи тўплами нашр этилди ва у кенг жамоатчилик томонидан яхши кутиб олинди.  Худди шу йили ёнғин натижасида шоиранинг Вермонтдаги уйи харобага айланди, натижада у ўзининг барча мол-мулкларидан айрилди. Ушбу фожиадан сўнг Глюк кейинчалик унга мукофот олиб келган «Ахиллес зафари» (1985) асарида тўпланадиган шеърларни ёза бошлади.

    Танқидчи Лиз Розенберг ўзининг The New York Times’га ёзган мақоласида  ушбу китобга Глюкнинг аввалги китобларига қараганда «аниқроқ, тозароқ ва ўткирроқ» дея таъриф берган эди. Яна бир танқидчи Питер Ститт The Georgia Review газетасида ёзган мақоласида «китоб Глюкнинг бизнинг замонамизнинг муҳим шоирларидан бири» эканини кўрсатди, дея таъкидлайди. Тўпламдан шоиранинг феминистик мадҳияга ўхшаб кетадиган машҳур Моck Оrange шеъри ҳам ўрин олган эди.

    1985 йилда шоиранинг отаси вафот этди. Бу йўқотиш уни «Арарат» (1990) номли янги шеърлар тўпламини бошлашга ундади, тўпламнинг номи Ибтидо тошқини ҳақидаги ҳикоядаги тоғга ишора қилади. 2012 йилда The New York Times газетасида танқидчи Дуайт Гарнер бу китобни «сўнгги 25 йил ичида нашр этилган Америка шеъриятининг энг шафқатсиз ва қайғуга тўлган китоби», деб атайди.

    Шу тариқа шоиранинг бир нечта шеърий тўпламлари бирин-кетин нашрдан чиқа бошлади. 1993 йилда Пулитцер мукофотига сазовор бўлиши Глюкнинг энг машҳур америкалик шоира сифатидаги обрўсини янада мустаҳкамлади. 1994 йилда у «Исбот ва назариялар: шеърият ҳақида иншолар» деб номланган иншолар тўпламини нашр эттирди. 2004 йилда шоира 2001 йил 11 сентябрь воқеаларига бағишланган шеърини ёзди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Глюкнинг ижодий фаолияти кўплаб шарафларга сазовор бўлди.  Қўшма Штатлардаги шеърият учун бериладиган энг йирик мукофотлардан ташқари у Миллий санъат жамғармаси ва Гуггенхайм жамғармаси томонидан ажратиладиган кўплаб стипендияларга сазовор бўлди. Шоира Гриффин халқаро шеърият мукофотининг финалисти мақомига ҳам эришди.

    Глюкнинг шеърлари Оксфорддаги Америка шеърияти китобига, Колумбия антологиясига ва бошқа кўплаб алманах ва антологияларга киритилди. Унинг ҳужжатлари, шу жумладан, қўлёзмалари, ёзишмалари ва бошқа материаллар Ел университетидаги Байнек ноёб китоб ва қўлёзмалар кутубхонасида сақланади.

    Глюк ўзининг лингвистик аниқлик ва кескин оҳанг билан ёзилган лирик шеърлари билан машҳур. Шоир Крейг Морган Тейхер уни «сўзлари бекорга сарф қилинмайдиган» ижодкор, деб таърифлаган эди. Олим Лора Квинни эса сўзларни эҳтиёткорлик билан ишлатиши Глюкни шиддатли лирикани қадрлайдиган америкалик шоирлар қаторига қўшиб қўйганини таъкидлайди, Глюкнинг шеърлари камдан кам ҳолларда қофияга асосланиб, улар ритмга эришиш учун такрорлаш, қўшиш ва бошқа усулларга таянади.

    Глюкнинг ижоди тематик жиҳатдан хилма-хил бўлса-да, олимлар ва танқидчилар унда устувор ўрин тутувчи бир нечта мавзуларни аниқлади. Глюк шеърияти травматизмга қаратилган, деб айтиш мумкин, чунки у бутун фаолияти давомида ўлим, йўқотиш, рад этиш, муносабатларнинг муваффақиятсизлиги, даволаниш ва янгиланишга уринишлар ҳақида ёзди.

    Глюк психоанализнинг, шунингдек, болалигидан қадимги афсоналар, масаллар ва мифологияларни ўрганишининг ўз ижодига таъсирини таъкидлайди.

    Қадрдон нафаслар сунъийлигида

    Бир сурат чизардик мойбўёқ билан.

    Тўкилиб, эриблар кетарди бўёқ,

    Биз чизган суратлар шунчалар хира –

    Олис қардошликнинг шарпаси янглиғ.

    Бир дўст саломида унутилган дил

    Изҳор чашмасидан томчи сув истар.

    Бегона ташналик мусофир мисол

    Танимга айлайди совуқ ташрифлар

    Ва мовий майсазор тумани аро

    Менга жон дўст бўлар ул бегоналик.

    («Сўнгсўзлар» китобидан. Мирзоҳид Музаффар таржимаси)

    2020 йил шоира учун омадли келди. Глюк ўзининг кўп йиллик ижодий фаолияти самараси ўлароқ Нобелга лойиқ кўрилди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    09.10.2020, 17:57   Изоҳ (0)   35882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда «Форрест Гамп» асари муаллифи Уинстон Грум вафот этди

    18.09.2020, 20:24

    Инглиз тилининг Merriam-Webster луғатида ирқчиликнинг таърифи ўзгартирилади

    11.06.2020, 22:57

    Англиядаги чиқиндихоналардан бирида топиб олинган «Гарри Поттер» китоби аукционда 40 минг долларга сотилди

    22.05.2020, 20:24

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик қасри сирлари ҳақида китоб ёзмоқда

    29.04.2020, 09:53

    «Болалигимизнинг яна бир бўлаги бизни тарк этди». Анвар Обиджон ҳақида

    11.04.2020, 20:28

    Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди

    11.04.2020, 19:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.