Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи россиялик UFC жангчиси Ислом Махачев 24 октябрь кунги жангда иштирок эта олмайдиган Рафаэл дос Аньоснинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган яккакурашчиларни санаб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аввалроқ бразилиялик жангчида коронавирус аниқлангани ва UFC 254 мусобақасида иштирок эта олмаслиги маълум бўлганди.

«Рафаэл дос Аньос сафдан чиқди. Майкл Чендлер, бу сен учун оролга «сакраш» имконияти. Ёки сен учун, Чарльз Оливейра. Ҳа, яна Ден Ҳукер ҳам мени кўриш учун келиши мумкин, чипталарни ҳозирдан сотишимиз шарт эмас», — дея ёзади Махачев Twitter’даги саҳифасида.

Ислом Махачев айни дамда UFC енгил дивизиони рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. У сўнгги жангини 2019 йилнинг сентябрида ўтказган ва унда Деви Рамосни мағлуб этганди. Махачев апрель ойида жанг ўтказиши белгиланганди, бироқ у коронавирус сабаб бекор қилинди.

Ислом MMA’да жами 19 та жанг ўтказиб, уларнинг 18 тасида ғалаба қозонган ва бир марта мағлубиятга учраган. Спортчи UFC’даги 8 жангининг еттитасини ғалаба билан тугатган.

Ислом Махачев иштирокидаги барча жангларни бу ерда кўриш мумкин — ҳавола.

Изоҳ
Асосий янгиликлар