Медитация, йога, гўзаллик муолажалари — ёш кўринишни сақлаб қолишнинг бир неча усуллари борлиги маълум бўлса ҳам, 71 ёшда 25 яшардек натижага эришиш мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаслиги аниқ.
Вера Вонг
Фото: Getty Images
Июнь ойида моделер Вера Вонг 71 ёшни қаршилади. Аммо унинг суратларига назар ташлаб унинг ёшини тахмин қилиш мушкул. Унинг нафақат юзи, балки қомати ҳам ёшига нисбатан анча ёш кўринади.
Иман
Модель ва актриса 65 ёшига нисбатан анча ёш ва гўзал кўринишга эга. У бизнес соҳасида муваффақиятга эришган аёл, севимли она ва чиройи эътироф этилмай иложи йўқ бўлган аёл.
Холли Берри
Фото: AdMe.ru
54 яшар «Оскар» мукофоти совриндорига қараб, у ёшлик эликсиридан фойдаланади, деган хулосага келиш мумкин. Кўп вақтини тренировкага сарфлайдиган Холлининг Instagram’даги обуначилари унинг қомати ва кўринишига беш кетади.
Кортни Кокс
Фото: AdMe.ru
«Дўстлар» сериали илк бор эфирга узатилганига 26 йил бўлган. Аммо унда Моника ролини ижро қилган Кортнининг ҳозирги қиёфасига қараб унинг 56 ёш эканига шубҳа пайдо бўлади.
Сальма Хайек
Сальманинг макияжсиз сурати яқинда ижтимоий тармоқда 400 минг марта лике босилишига сабабчи бўлган. 54 яшар Сальма мазкур фотода 25 ёшга кичик кўринган.
Женнифер Лопес
Фото: Getty Images
Севимли Женнифернинг 51 ёш эканига ҳали ҳамон ишониб бўлмайди. Хонанда ва актриса мунтазам равишда тренировка билан шуғулланиши сабаб ёшига нисбатан ёш ва соғлом кўринади. Унинг ўз устида ишлаши қадди-қомати ва кўриниш борасида ижобий натижага эришишига сабабчи бўлган.
Иоланда Хадид
Фото: Getty Images
Опа-сингил Хадидларнинг онаси, собиқ модель Иоланда 54 ёшга ўхшамайди. Кўринишига назар ташлаб қизларига гўзаллик ва сарвқоматлик онасидан ўтганини билиш мумкин.
Хайди Клум
Фото: AdMe.ru
Хайдининг суратларидан ҳеч ким унга 47 ёш бермайди. Собиқ модель ва 4 фарзанднинг онаси 20 ёшдагидек гўзал ва мафтункор кўринади.
Синди Кроуфорд
Фото: AdMe.ru
Синди 54 ёш бўлишига қарамай, жозибаси билан ҳали ҳамон эътибор марказида. Ўтган йиллар унинг ташқи кўринишига таъсир қилмаган, аксинча аввалгидан ҳам ёшроқ кўринади.
Кристи Бринкли
Фото: AdMe.ru
Америкалик собиқ модель, актриса ва тадбиркор Кристи бу йил 66 ёшни қаршилади. Аммо бу маълумотга эга бўлмаганлар унинг суратидан асл ёши неча эканини тахмин қилиб ҳам, топа олмайди. Унинг табассуми эса чиройига чирой қўшади.
Мавзуга доир:
- Корейс аёлларининг гўзал ва ёш кўриниш сири нимада?
- Араб қизларининг гўзаллик сири нимада?
- Япон аёлларининг 40 ёшда ҳам 20 яшар кўриниши сири нимада?
- Ҳинд аёлларига хос гўзаллик сирлари
- Тожсиз қироличалар: Гўзаллик танловларининг ўз мақомини қўлдан бой берган ғолибалари (фото)
- Француз аёллари нима учун семириб кетмайди?
- Эроннинг энг гўзал 10 актрисаси (фото)
- Голливуд юлдузлари билан рақобатлаша оладиган 7 ҳинд актрисаси (фото)
- Голливуднинг энг келишган ва пулдор актёрларининг рафиқалари қандай кўринишга эга? (фото)
- Гўзаллиги билан бутун дунёни мафтун қилган осиёлик аёллар (фото)
- Гўзаллик бир стандарт асосида бўлмаслигини исботлайдиган турли кўринишга эга аёллар (фото)