Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Томас Парти фаолиятини «Арсенал»да давом эттиради.
«Арсенал» футболчи шартномасида кўрсатилган 50 миллион евро товон пулини тўлаб берган.
Парти янги жамоасида 18-рақам остида ҳаракат қилади. Футболчи лондонликлар сафига келаси ҳафтада келиб қўшилади. Ҳозирда у Гана терма жамоаси йиғинига йўл олган.
Парти 2019/20 йилги мавсумда Ла Лига 35 ўйин ўтказиб, учта голга муаллиф бўлди.
Қарама қарши йўналишда «Арсенал» ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра «Атлетико»га йўл олди. Мадридликлар футболчини бир мавсумга ижарага олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)