• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Касби ҳокими Тўхтамурод Мейлиев туман аҳолисидан узр сўради

    Қашқадарё вилоятининг Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев туман 13 та кўрсаткич бўйича бошқа ҳудудларга нисбатан паст натижани кўрсатиб, «қизил» ҳудудга тушиб қолгани учун туманда яшовчи 197 минг аҳолидан узр сўради. Бу ҳақда Халқ депутатлари туман кенгашининг олтинчи чақириқ, ўнинчи сессиясида маълум қилинди дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Тўхтамурод Мейлиев

    Тўхтамурод Мейлиев
    Фото: «Дарё»

    2020 йил 24 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилгани, шунга кўра биринчи марта туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилганди. Таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати «яхши», «ўрта» ва «қониқарсиз» ҳудудларга ажратилган. Хусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат «яхши», 119 тасида «ўрта» ҳамда 33 тасида «қониқарсиз» деб топилган.

    Мазкур йиғилишда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқиш ҳажми, экспорт кўрсаткичлари бўйича Касби туманидаги аҳвол қониқарсизлиги танқид қилинганди.

    Сессияда сўз олган туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев 2021 йил 1 январга қадар туманда кўплаб ишларни амалга ошириб, туманни «қониқарсиз» ҳудуддан, «ўрта» ҳудудга олиб чиқишга ваъда берди.

    Ҳокимнинг таъкидлашича, «Indorama agro» МЧЖ томонидан 2020 йилда 61 минг тонна 200 миллиард сўмдан ортиқ пахта хом ашёси қайта ишланиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

    Фото: «Дарё»

    Тумандаги «Месит» МФЙ ҳудудида «Касби текстиль ҳаёт» МЧЖ ташкил этилган. Корхона томонидан 3,5 миллиард сўм инвестиция эвазига, йилига 1,5 миллион донадан ортиқ тайёр кийим-кечак ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Лойиҳа бўйича икки сменали иш ташкил этилиб, бир сменада 150 нафар доимий иш ўрини яратилади. Йиллик қуввати 50 миллиард сўмдан ортиқ бўлган мазкур лойиҳа орқали 1 миллион долларлик саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилади. Лойиҳа ноябрь ойида ишга туширилади.

    «Mega Denta med» хусусий корхонаси томонидан қадоқланган исириқ ишлаб чиқариш лойиҳаси, Шакаржўй дон қабул қилиш маскани ҳудудида кунига 50 тонна ун маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган лойиҳа қиймати 1,7 миллиард сўм бўлган «Касби тегирмон» МЧЖ фаолияти йўлга қўйилади. «Касби силк» МЧЖда лойиҳа қиймати 350 минг доллар бўлган пиллани қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилиб, 40 та доимий, 120 та мавсумий иш ўрни яратилади.

    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев «Дарё» мухбирининг «белгилаб олинган режалар қайсидир сабабларга кўра бажарилмай қолса ёки кўзланган натижага эришилмаса ҳоким бошчилигидаги сектор раҳбарлари истеъфо беришга тайёрми?» деган саволига «ваъда қилинаётган ишлар, албатта, бажарилади ва туман ‘қониқарсиз’ ҳудуддан ‘ўрта’ ҳудудга, ундан сўнг эса ‘яхшиъга ўтади. «Шунда мазкур саволга жавоб беришимга ҳожат ҳам қолмайди», — деди ҳоким.

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси қониқарсиз бўлган 33 та туман раҳбарлари ишдан олинишини айтди
    • Танзила Норбоева: «Депутатлар сўровчи эмас, талаб қилувчи бўлиши керак»
    • Ҳокимларнинг айрим ваколатлари бекор қилинди

    04.10.2020, 13:20   Изоҳ (0)   51479
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Агар молга бизни қийнагандек азоб беришса, у ҳам гапириб юборарди». «Конденсат иши»да айбланаётган қашқадарёликлар ДХХ ҳибсхонасида қийноққа солинганини айтди

    04.10.2020, 10:22

    Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашда ёрдамга келган россиялик тиббиёт ходимлари гуруҳининг Ўзбекистондаги миссияси якунланди

    04.10.2020, 09:21

    Олмазор туманининг айрим маҳаллаларида 5 октябрь куни ичимлик суви ўчирилади

    03.10.2020, 22:21

    МИБ Наманганда ўзини ёқиб юборган аёлнинг 13 минг доллар пулининг нима сабабдан ундирилмаганига изоҳ берди

    03.10.2020, 21:42

    Қашқадарёда 31 нафар фуқаро «конденсат иши»да айбланмоқда. Уларга ИИБ масъули ёрдам бергани айтилмоқда

    03.10.2020, 20:24

    Танзила Норбоева Тошкент вилояти бош инфекционистига қўлланилган эҳтиёт чорасига муносабат билдирди

    03.10.2020, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55

    Узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган Пакяо чемпионлик камарига эга чиқа олмади

    Бокс | 20 июл, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.