Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Лондон марказидаги Лестер-сквер майдонида, британиялик ёзувчи Жоанна Роулинг қаламига мансуб асар қаҳрамони Гарри Поттернинг ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Time Out хабар берди, деб ёзади Esquire.

Фото: Esquire

Муаллиф Анжей Шимчик томонидан яратилган ҳайкал Гаррининг квиддичда «Нимбус-2000»да учаётгани тасвирланган.

Фото: Esquire

Маълум қилинишича, мазкур скульптура сўнгги юз йилликдаги энг машҳур фильмларни қайд қилиш мақсадида ташкил қилинган «Майдондаги манзаралар» лойиҳаси доирасида ўрнатилган. Лойиҳа 2023 йилга қадар давом этади ҳамда Мери Поппинс, Бэтмен, Бакс Банни, мистер Бин, айиқча Паддинтон ва бошқа қаҳрамонлар скульптураси ҳам ўрнатилади.

Маълумот учун, асар муаллифини Гаррининг саргузаштларини ичига олган 7 китоби бутун дунёда машҳурликка эришган. Китоблар умумий ададда 500 миллион нусхада, 80 тадан ортиқ тилда чоп этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар