• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон раҳбарияти академик Тўра Мирзаевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим Тўра Мирзаев 29 сентябрь куни 84 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Сенат раиси Танзила Норбоева, Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов, бош вазир Абдулла Арипов, Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев адабиётшунос олимнинг вафоти муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Тўра Мирзаев

    Тўра Мирзаев
    Фото: «Natlib.uz»

    Тўра Мирзаев 1936 йил 6 мартда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. У 1957 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тугатиб, меҳнат фаолиятини Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги 22-ўрта мактабда ўқитувчи сифатида бошлаган. Тўра Мирзаев 1961—1963 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти аспирантурасида таҳсил олган, 1965 йилда номзодлик, 1986 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. У 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган.

    Истеъдодли олим ўзининг қарийб 65 йиллик илмий-педагогик ва ташкилотчилик фаолияти давомида Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими, сектор мудири, директори, Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича вице-президенти, Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтининг етакчи илмий ходими каби лавозимларда самарали меҳнат қилган, Ўзбекистонда адабиётшунослик, фолклоршунослик фанлари соҳасидаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган.

    Академик ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодиётини кенг кўламда тадқиқ этиш борасида илмий мактаб яратган, эпосшуносликнинг назарий ва амалий масалаларига доир кўплаб асарлари нафақат мамлакат, балки чет элларда ҳам эътироф этилган таниқли фолклоршунос олим эди.

    Айниқса, унинг раҳбарлиги ва иштирокида тайёрланган 15 жилдлик «Ўзбек фолклори ва адабиёти тарихи» илмий-амалий тўплами, «Алпомиш» достони, «Ўзбек халқ мақоллари»нинг академик нашрлари, шунингдек, олимнинг кўп жилдлик «Ўзбек халқ ижоди», «Ўзбек фолклори очерклари», «Ўзбек халқ ижоди бўйича тадқиқотлар» каби китоблари, кўплаб илмий мақолалари, китоб ва монографиялари миллий адабиёт ва маданият хазинасига муносиб ҳисса бўлиб қўшилган.

    Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган заҳматкаш олимнинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари тайёрланган.

    Академик Тўра Мирзаевнинг Ўзбекистон илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланган. У Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Дўстлик» орденларига сазовор бўлган.

    Эслатиб ўтамиз, фалсафа, адабиёт ва педагогика фанлари бўйича таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Жуманазар Базарбаев 25 сентябрь куни 87 ёшида вафот этганди. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Назира Салоҳова 77 ёшида вафот этгани ҳақида ҳам хабар берилганди.

    01.10.2020, 21:13   Изоҳ (0)   39058
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай ўзгаришлар кучга киради?

    01.10.2020, 20:58

    «Жазо қанча оғирлашса ҳам, журналист ёки блогер ёзишни барибир тўхтатмайди» — Комил Алламжонов устозларни касб байрами билан табриклади

    01.10.2020, 19:57

    Сурхондарёда 6,5 млрд сўмга қурилиб, 19 ой хизмат кўрсатган кўприк ишини вилоят прокуратураси ўргана бошлади

    01.10.2020, 19:12

    Ўзбекистон хорижга қиймати 2 млн долларлик мебель маҳсулотлари экспорт қилди

    01.10.2020, 18:43

    Ўзбекистон 8 ой давомида қанча миқдорда бензин импорт қилгани маълум қилинди

    01.10.2020, 18:28

    Қарши шаҳар кенгаши депутати Ўктам Хўжаёров вафот этди

    01.10.2020, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.