Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг «Женоа»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

Коллаж: «Дарё»

Шомуродов А Серия каби чемпионатга ўтганидан жуда хурсандман.

«Женоа» — ажойиб клуб, бу муваффақият. Мен Элдор учун жуда хурсандман. У муваффақиятга эришишига аминман. Унга омад ва Италия чемпионатида муваффақиятлар тилайман.

Одил Аҳмедов, футболчи

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Женоа» бонуслар билан бирга Шомуродов учун 9 миллион евро тўлаши, шунингдек, донликлар Элдорнинг кейинги трансферларидан тушадиган маблағнинг 15 фоизига эга чиқиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Элдор ростовликлар сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келади. Мазкур вақт мобайнида у 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди. Унинг «Ростов» билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

25 ёшли футболчи «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, «Ростов»дан аввал «Бунёдкор» сафида ҳаракат қилган.