«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар жамаосини тарк этиши мумкин.
АS нашрининг хабар қилишича, франциялик футболчи «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин турибди. «Барселона» Усмонни 50-60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Трансфердан тушган маблағни «Барселона» «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депайни сотиб олишга сарфлайди.
Италиялик журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» Дембелени ижарага олиш ҳақида ўйламоқда.
23 ёшли футболчи 2017 йилда Дортмунднинг «Боруссия»сидан 130 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтганди.
Каталонияда Дембеле жароҳатлар қуршовида қолиб кетди — сўнгги уч йил ичида у еттита мушак жароҳатини бошдан кечирди. Шунингдек, футболчи бир неча марта клуб машғулотларига кечикиб келди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)