Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/8 финалида «Тоттенҳэм» ва «Челси» жамоалари 29 сентябрь, сешанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Тимо Вернер «Челси» сафидаги дебют голини уриб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Бунга майдон эгалари учрашув охирлаб бораётган бир вақтда Эрик Ламеланинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа асосий вақтда дуранг қайд этилгач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда омад «шпорлар»га кулиб боқди.
Англия Лига Кубоги
1/8 финал баҳси
29 сентябрь, сешанба
«Тоттенҳэм» — «Челси» 1:1
Голлар: 0:1 – 19 Вернер, 1:1 – 83 Ламела.Пенальтилар серияси: 5:4
«Тоттенҳэм»: Льорис, Регилон, Орье, Танганга (Кейн, 70), Дайер, Сиссоко, Ндомбеле, Ламела, Жедсон Фернандеш (Ҳейберг, 63), Бергвейн (Лукас Моура, 76), Алдервейрелд.
«Челси»: Менди, Томори, Чилуэлл (Эмерсон, 66), Зума, Аспиликуэта, Ковачич (Канте, 70), Жоржиньо, Маунт, Ҳадсон-Одои, Жиру (Абраҳам, 76), Вернер.
Огоҳлантиришлар: Ковачич (45), Орье (59), Танганга (61), Жоржиньо (83).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)