UFC президенти Дэйна Уайт яримоғир вазн тоифасида промоушен чемпиони Ян Блахович ва ўрта вазн чемпиони Исраэл Адесаньянинг кейинги рақиблари ким бўлиши ҳақида гапирди.

Фото: Getty Images

«Агар Жаред Канноньер Роберт Уиттакерга қарши жангни ютадиган бўлса, у ҳолда совринли жанг учун имкониятга эга бўлади. Менга Аденсаньядаги бир хислат ёқади: у енгилиши эҳтимоли бўлган ҳар қандай жангга рози бўлади.

Тиаго Сантос — Гловер Тейшейра жанги Блаховичнинг кейинги рақибини аниқлаб беради. Бироқ Жон Жонс бу жангни истагудек бўлса, уни бу имкониятдан мосуво қила олмаймиз», — дейди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, UFC 253 мусобақасида Адесанья енгилмас Пауло Костани нокаутга учратиб, камарини ҳимоя қилди. Блахович эса Жон Жонсдан кейин вакант қолган камар учун курашда Доминик Рейесдан устун келди.

UFC 253 кечасининг барча жанглари видеосини бу ерда кўриш мумкин → ҳавола.

Маълумот учун, Канноньер ва Уиттакер ўртасидаги жанг 24 октябрь кунги UFC 254 мусобақасида ўтказилади. Сантос — Тейшейра жанги эса 7 ноябрь кунги UFC мусобақасининг асосий воқеаси бўлади.