Табиат ҳақидаги машҳур ҳужжатли фильмлар муаллифи британиялик табиатшунос ва телебошловчи Дэвид Аттенборо Instagram саҳифасида юқори тезликда энг кўп обуначига эга бўлди, шу туфайли у Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда китобнинг расмий сайти хабар берди.

Фото: «Korrespondent.net»

Маълумотга кўра, 94 ёшли Аттенборо 4 соат давомида миллион кузатувчи йиғган. Унинг биринчи постида глобал исиш муаммолари ҳақида гапирилган эди.

«Мен 60 йил давомида телевидение ва радиода ишладим, аммо бу Instagram’да биринчиси», − дейди Аттенборо.

Шунингдек, видеода телебошловчи дунё муаммоларга дуч келганини − қитъалар оловда, музликлар эриётганини ҳам таъкидлаб ўтган.

Дэвид Аттенборо Instagram саҳифасини ўзи юритмайди. Унга «Бизнинг сайёрамиздаги ҳаёт» ҳужжатли фильмида бирга ишлаган Коллин Батфильд ва Жонни Хьюз ёрдам беради. Улар ижтимоий тармоқлар Аттенборо учун одатий эмаслигини таъкидлайди.

Шунингдек, аввалги рекорд Женнифер Эннистон томонидан ўрнатилган эди. У 2019 йил октябрь ойида Instagram саҳифасини очди ва 5 соат 16 дақиқада миллион обуначига эга бўлди. Бунгача рекордчилар рўйхатига футболчи Дэвид Бекҳэм ва Папа Франциск кирган эди.