Футбол бўйича Coca-Cola Суперлиганинг 17-турида «Қўқон-1912» 27 сентябрь, якшанба куни «Бунёдкор»ни қабул қилди.

Фото: ПФЛ

Дастлаб меҳмонлар Шаҳбоз Эркиновнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Орадан кўп ўтмай Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштирди. 27-дақиқада эса Иқбол Маликжонов қўқонликларнинг иккинчи голини урди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бир неча ўйинлик ғалабасиз серияга нуқта қўйди.

Қўқон шаҳри клуби кейинги турда «Қизилқум» билан ўйнайди, «Бунёдкор»нинг «Пахтакор»га қарши баҳси ОЧЛ сабаб қолдирилган.

Coca-Cola Суперлига

17-тур баҳси

27 сентябрь, якшанба

«Қўқон-1912» — «Бунёдкор» 2:1

Голлар: 0:1 – 6 Эркинов, 1:1 – 12 Норбеков, 2:1 – 27 Маликжонов.

«Қўқон-1912»: Исломжон Абдуллаев, Шоҳназар Норбеков, (Филип Раевац 43, Собит Синдаров, 86)  Суҳроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев (Аваз Маматхўжаев 86), Ойбек Рустамов, Музаффар Музаффаров (Якуба Бамба, 63), Иқбол Маликжонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Александр Мерзляков, Иван Ёсович, Мурод Холмуҳаммедов.

«Бунёдкор»: Сарвар Каримов, Исломжон Қобилов, Иброҳимҳалил Юлдашев (Суҳроб Иззатов, 80), Хуршид Ғиёсов (Селим Нурмурадов, 67), Расул Йўлдошев (Фаррух Икромов, 80),  Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев (Дилшодбек Аҳмадалиев, 67), Абдулла Абдуллаев, Шахбоз Эркинов.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!